Загрузка
Загрузка
Uzbekistan Airways «тўлиқ эконом” режимида Наманган ва Красноярск ўртасида парвозларни йўлга қўйган
Жамият

Uzbekistan Airways «тўлиқ эконом” режимида Наманган ва Красноярск ўртасида парвозларни йўлга қўйган

494
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Uzbekistan Airways “тўлиқ эконом” режимида Наманган ва Красноярск ўртасида парвозларни йўлга қўйган.   Мазкур йўналишдаги парвозлар фақат эконом класс билан жиҳозланган махсус модификацияланган ва Uzbekistan Express деб номланган   самолётларда амалга оширилади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Шаҳарлар ўртасидаги парвозлар ҳар сешанба куни бажарилади. Наманган-Красноярск йўналиши бўйича юкли авиачипта нархи 2 388 069 сўмдан, Наманган – Красноярск – Наманган йўналишида эса 4 433 304 сўмдан бошланади.

Жадвал:

  • Намангандан учиш: 17:35 (Тошкент вақти билан)

  • Красноярскка қўниш: 22:50 (Красноярск вақти билан)

  • Красноярскдан учиш: 00:20 (Красноярск вақти билан)

  • Наманганга қўниш: 01:55 (Тошкент вақти билан)

Илгари хабар қилганимиздек, Uzbekistan Airways бизнес-класс мавжуд бўлмаган ва фақат эконом-классли модификацияланган иккита А320 самолётларини тайёрлаб қўйган. Натижада самолётдаги 12та бизнес ва 138та эконом жойнинг ўрнига 174та эконом ўриндиклар ташкил қилинган.

Янги “эконом –класс”нинг йўналиш тармоғига Новосибирск, Козон, Ростов-на-Дону, Краснодар, Сочи, Минеральные Воды, Екатеринбург, Актау ва Актобе шаҳарлари киради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...