Uzbekistan Airways ватандошларни Германиядан олиб келиш учун иккита қўшимча чартер рейсларини ташкил қилади
Жамият

Uzbekistan Airways ватандошларни Германиядан олиб келиш учун иккита қўшимча чартер рейсларини ташкил қилади

560

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, Uzbekistan Airways ватандошларни Германиядан олиб келиш учун иккита қўшимча чартер рейсларини ташкил қилади.

"Тошкент - Франкфурт - Тошкент" йўналиши бўйича чартерлар 21 ва 28 август кунларига мўлжалланган.

Рейсларни амалга ошириш жадвали:

Тошкент – Франкфурт

учиш - 05.45да, қўниш вақти - 09.40 (маҳаллий вақт билан)

Франкфурт - Тошкент

учиш - 11.40да, қўниш вақти - 20.55 ( маҳаллий вақт билан).

Авиачипталарни Uzbekistan Airways Sales марказий сотувлар офисида 2020 йил 19 август соат 9.30дан бошлаб тегишли ҳужжатларнинг асл нусхаси билан сотиб олиш мумкин:

- Чет эл фуқаролари учун - паспорт;

- Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун - паспорт ва кетиш учун асос.

“Тушунмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида авиачипталарни сотиб олишни тезлаштириш бўйича ўз хизматларини таклиф этаётган шубҳали шахслардан ёрдам сўрамаслигингизни сўраймиз. Чиптада кўрсатилган нархни тўлаган пулингиз миқдори билан солиштиришни тавсия қиламиз”, - дея маълум қилмоқда Uzbekistan Airways.

"Чартер рейслари рўйхатини бу ерда кўриш мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+