Uzbekistan Аirways йўловчилар ташиш бекор қилинганлиги туфайли молиявий зарарни юк ташиш ҳажмини ошириш ҳисобидан қоплайди
Жамият

Uzbekistan Аirways йўловчилар ташиш бекор қилинганлиги туфайли молиявий зарарни юк ташиш ҳажмини ошириш ҳисобидан қоплайди

527

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Uzbekistan Аirways авиакомпанияси йўловчилар ташиш бекор қилинганлиги туфайли молиявий зарарни юк ташиш ҳажмини ошириш ҳисобидан қоплайди. Мухбиримиз хабар беришича, ўтган йилга нисбатан юк ташиш ҳажми 15 баравар ошган.

Uzbekistan Аirways компанияси томонидан йўловчиларни ташиш баҳорнинг бошларида тўхтатилган эди. 16 мартда халқаро рейслар, 22 мартда эса ички йўловчи қатновлар бекор қилинди. 

Шу билан бирга, январь-апрель ойларида компаниянинг самолётлари 4650 тонна юк ташиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 15 баравар кўпни ташкил қилади. 142 та рейс амалга оширилиб, бу ўтган йилга нисбатан 24 баравар кўп. 

ЎзА маълум қилишича, карантин шароитида Uzbekistan Аirways тўртта Boeing-767 йўловчи самолётини юк ташиш учун қайта жиҳозлаган. Лайнерлар йилига 60 тоннадан ортиқ юклар ташиш имконини беради. Бу эса компанияга қўшимча равишда 120 миллион доллар фойда келтиради. 13-25 май кунлари Москва, Шанхай, Дубай, Сеул ва Бангкокга 83,3 тонна мева ва тўқимачилик маҳсулотлари етказиб берилган.

Маҳаллий тадбиркорлар учун оптималлаштирилган тарифлар бўйича ҳаво транспорти орқали юк ташиш ташкил этилган. Тошкент - Навоий - Дубай, Тошкент - Наманган - Москва, Тошкент - Сеул, Тошкент - Шанхай, Тошкент - Пекин, Тошкент - Лондон йўналишлари бўйича мунтазам рейслар амалга оширилмоқда.

Зарур ҳолларда компания Тошкент - Москва, Тошкент - Шанхай, Тошкент - Дубай, Наманган - Лондон, Наманган - Сеул, Навоий - Москва, Тошкент - Новосибирск, Тошкент - Тяньцзинь йўналишларида чартер юк рейсларини ташкил қилади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+