Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 19-21 сентябрь кунлари Ўзбекистон бўйича асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда бироз ёғингарчилик бўлиши мумкин. Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати аста-секин кўтарилади.
Бугун кундуз куни ҳаво 25-28 даражагача, жанубда баъзи жойларда 30 даражагача исийди. Шанба куни республиканинг чўл ҳудудлари ва жанубида, якшанба куни эса Ўзбекистоннинг марказий ҳудудларида кундуз кунлари ҳарорат 32-34 даражагача кўтарилади.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида 20-21 сентябрь кунлари баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 23-28 даража атрофида бўлади.
Шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кундузги ҳаво ҳарорати: бугун кундузи 26 даража атрофида, эртага 28-30 даража, якшанба куни 32-34 даража бўлади.

Изоҳлар мавжуд емас