Загрузка
Загрузка
Uzum Marketдаги носозлик Yandex Cloudдаги йирик авария билан бир вақтга тўғри келди
Жамият

Uzum Marketдаги носозлик Yandex Cloudдаги йирик авария билан бир вақтга тўғри келди

71
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. ​ Uzum Marketда 8 октябрьга ўтар кечаси йирик техник носозлик юз берди. Бу деярли бир вақтда Yandex Cloud булут платформасининг мавжудлик зоналаридан бирида электр таъминотида узилишлар кузатилгани ҳақида хабар берилган пайтга тўғри келган.

Uzum Marketдаги техник муаммолар сотувчиларнинг шахсий кабинети, буюртмаларни олиб кетиш пунктлари ва омбор тизимларига таъсир қилган.

Носозлик сабабли омборлар ва буюртмаларни қабул қилиш пунктларида вақтинча товарлар қабул қилинмаган, шунингдек, қайтарилган маҳсулотларни бериш имкони бўлмаган.

Компания ҳамкорларидан ҳозирча омборларга бормасликни сўраган. Uzum Market қабул қилинмай қолган етказиб беришларни жаримасиз бошқа вақт оралиғига кўчириш мумкинлигини маълум қилган.

Ҳодиса Yandex Cloud платформасидаги узилишлар билан бир вақтга тўғри келган бўлса-да, ҳозирча Uzum Marketдаги техник носозликка айнан шу авария сабаб бўлгани расман тасдиқланмаган.

Uzum жамоаси муаммодан хабардор эканини ва уни бартараф этиш устида ишлаётганини маълум қилди. Компания кейинги янгиланишлар ҳақида алоҳида хабар беришини билдирган.

Шу билан бир вақтда Yandex Cloud платформаси Россиянинг ru-central1-b мавжудлик зонасида электр таъминотида узилиш қайд этилганини маълум қилди. Бунинг оқибатида булут платформасидаги айрим хизматлардан фойдаланиш имкони бўлмаган.

Кейинчалик компания юкламани бошқа мавжудлик зоналарига ўтказганини билдирди. Бироқ ru-central1-b зонаси ҳали ҳам ишламаган, янги ресурслар яратиш имконияти ҳам чекланган бўлиши мумкинлиги айтилган.

Шу пайтда Россиянинг Рязань вилоятидаги Сасово шаҳрида ёнғин чиққанлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Бу шаҳарда "Яндекс"нинг маълумотлар маркази жойлашган.

Россия оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, ёнғинга дронлар ҳужуми сабаб бўлган.

"Яндекс" компанияси Сасовода ўзининг маълумотлар маркази борлигини тасдиқлаган. Компания маълумотларига кўра, ушбу марказ серверларидан Yandex Cloud мижозлари ҳам фойдаланади.

Айни пайтда Uzum Marketдаги техник носозлик бевосита Yandex Cloudдаги авария ёки Сасоводаги ёнғин билан боғлиқ экани компаниялар томонидан расман тасдиқланмаган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...