Загрузка
Загрузка
"VIP тариф" — жаримани пул билан "ўчириш" хизмати
Жамият

"VIP тариф" — жаримани пул билан "ўчириш" хизмати

102
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Йўл ҳаракати борасидаги жарималарни пул эвазига базадан ўчириб ташлаш ҳақидаги миш-мишлар тобора жамоатчилик орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Бундай  хизмат "VIP таъриф" деб номланар экан.  Батафсил.uz мухбири бу борада ЙҲХББ матбуот котиби Зоир Йўлдошев билан суҳбатда вазиятга ойдинлик киритишга уринди.

"Одамлар орасида қандайдир VIP тарифлар борлиги, шартли равишда йилига 5000-6000 минг доллар тўлайсиз ва автомашина давлат рақами базадан ўчирилади, деган маълумотлар бор. Шунга кўра, ҳеч қандай қоидабузарлик қайд этилмайди ва жарималар келиб тушмайди. Бу фикрларга қандай муносабат билдирасиз?"

"100% йўқ унақа нарса. Ҳатто махсус машиналарга ҳам келади. Мана бизнинг машинамизга ҳам келади. Ҳеч ким бундан ҳоли қилинмаган", — деди расмий.

Унинг айтишича, ҳайдовчи жаримадан “қутулиш” учун пул топиш ўрнига, қоидаларга амал қилиши керак: "Пули ўзида қолсин, қоидаларга риоя қилиб юрсин, бўлди", — деди ЙҲХББ вакили.

Зоир Йўлдошевнинг қаттиқ рад жавобларига қарамай, жамоатчиликдаги шубҳалар бекор эмас. Бунинг сабаби — бир неча ой аввал Фарғонада рўй берган шов-шувли ҳолат ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Фарғонада бир автомашинага тегишли 100 дан ортиқ жарима бир вақтнинг ўзида бекор қилинганди. Бу факт жамоатчиликни жиддий ташвишга солганди. 

Тергов материаллари орқали бу автомашина Фарғона ЙҲХБ бошлиғи подполковник Акмал Аҳмедовнинг рафиқасига тегишли экани маълум бўлганини ёзган эдик. Шундан сўнг ички текширув ўтказилиб, подполковник Аҳмедов лавозимидан озод қилинган

Расмийлар кейинроқ барча бекор қилинган жарималар қайта тикланиб, тўлиқ ундирилганини маълум қилган. Аммо нима сабабдан улар аввал йўқолгани, ким томонидан ва нима асосида бекор қилингани кенг жамоатчиликка очиқ тушунтирилмаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...