Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Техпаспортларни алмаштириш муддати узайтирилди. Бу маълумотни Batafsil.uz. мухбирига ЙҲХББнинг матбуот-хизмати тасдиқлаган.
Техпаспортларни алмаштириш муддати уларнинг берилган вақтига қараб таснифланади ва уч ойдан бир йилгача бзлган муддатга узайтирилади. Муддатнинг узайтирилгани ҳайдовчилик гувоҳномасига ҳам тегишли.
Хусусан,
-
2010 йилгача берилган техпаспорт ва гувоҳномалар 2022 йилнинг 31 март кунига қадар;
-
2010-2012 йилларда берилганлар – 2022 йилнинг 30 июнигача;
-
2013-2015 йилларда берилганлар – 2022 йилнинг сентябригача;
-
2015 йилдан кейин берилганлар - 2022 йилнинг 31 декабригача алмаштирилиши шарт.
Изоҳлар мавжуд емас