Загрузка
Загрузка
Йўл-ҳаракати  қоидаларини  бузганлик учун   жарима ёзиш жараёнига  бегона шахсларнинг  аралашуви  жавобгарликка олиб келади
Жамият

Йўл-ҳаракати қоидаларини бузганлик учун жарима ёзиш жараёнига бегона шахсларнинг аралашуви жавобгарликка олиб келади

655
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош Бошқармаси маълум қилишича, қоида бузганлик учун   жарима ёзиш жараёнига бегона шахсларнинг аралашуви ва инспектор ишига тўсқинлик қилиш жавобгарликка сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақида ҳуқуқ-тартибот идораси маълумотларига асосланган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда. 

Кейинги пайтларда ҳайдовчи ёки пиёдалар томонидан содир этилган йўл ҳаракати қоидабузарликларини тушунтириш вақтида вазиятга даҳли бўлмаган айрим фуқаролар ЙҲХБ ходимлари фаолиятига аралашганини акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

"Йўл патруль хизмати ходимларининг йўл ҳаракати иштирокчилари фойдаланувчилари билан муносабатларини тартибга солиш ва махсус воситалардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 17-боби 3-бандига мувофиқ, йўл фойдаланувчисини тўхтатганда ёки у томонидан содир этилган ҳуқуқбузарликни рўйхатга олиш пайтида ЙПХ ходими бегоналарга, шунингдек, қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатларга эга бўлмаган шахсларга тушунтириш беришга мажбур эмас", - деди ЙҲХББ ахборот хизмати бошлиғи Музифа Султонова “Ўзрепорт” телеканалига берган интервьюсида.

ЙПХ ходими томонидан ҳайдовчига ёки пиёдаларга ҳуқуқбузарлик ҳолатларини тушунтириш чоғида унда иштирок этмаётган ёки алоқаси бўлмаган ҳамда жараёнга аралашадиган шахс маъмурий жавобгарликка тортилади.

"Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 195-моддасига кўра, ички ишлар органлари ходимларига қаршилик кўрсатиш, ҳар қандай шаклда ички ишлар идораси ходимининг қонуний талабларини бажармасликка даъват қилиш, шунингдек, ички ишлар органлари ходимларига оммавий бўйсунмасликка эришиш учун ёлғон маълумотларни тарқатиш базавий ҳисоблаш миқдорининг уч бараваридан беш бараваригача жаримага ёки 15 сутка маъмурий қамоққа сабаб бўлиши мумкин”, -дея таъкидлади Султонова.

ЙҲХББ барча йўл ҳаракати иштирокчиларидан қоидаларга риоя қилишни ва ЙПХ ходимлари хизматига аралашмасликни сўрайди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+