Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Сўнгги пайтларда самолётларда текин қулоқчинлар йўқлиги боис йўловчилар томонидан ижтимоий тармоқларда кўплаб шикоят ва мурожаатлар келиб тушмоқда. Uzbekistan Airways ушбу вазиятга изоҳ бериб, йўловчилар сони кескин кўпайгани учун қулоқчинларни сотиб олишга улгурмаганини таъкидланган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.
“Uzbekistan Airways 2021 йилнинг шу даврига нисбатан қатновлар сонини икки баробардан кўпроққа оширган, йўловчилар сони 3 баробар кўпайган, бу эса ўз навбатида хизмат кўрсатиш маҳсулотлари, шу жумладан бир марталик қулоқчинлар сарфини ошишига сабаб бўлди”, - дея таъкидламоқда компания.
Шу билан бирга, авиаташувчининг матбуот-хизмати маълум қилишича, бир марталик қулоқинларни харид қилиш бўйича тезкор чоралар кўрилган бўлсада, COVID-19 ва бошқа бир қатор сабабларга кўра кутилган натижага эришилмаган.
“Ҳозирда барча логистик муаммолар ҳал қилинди ва 2022 йил 15 июндан бошлаб барча авиакомпанияларда бир марталик қулоқчинлар тарқатилади, йўловчиларимиз парвоз пайтида яна мусиқа тинглашлари ёки фильм томоша қилишлари мумкин”, - дея қўшимча қилди Uzbekistan Airways.
Изоҳлар мавжуд емас