Яқин ораларда  Махсус  комиссия 65 ёшдан кичик шахсларни  коронавирусга қарши оммавий  эмлашнинг  бошланиши ҳақида  эълон қилади
Жамият

Яқин ораларда Махсус комиссия 65 ёшдан кичик шахсларни коронавирусга қарши оммавий эмлашнинг бошланиши ҳақида эълон қилади

684

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати ходими Насиба Тоировага ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, яқин ораларда Махсус комиссия 65 ёшдан кичик шахсларни коронавирусга қарши оммавий эмлашнинг бошланиши ҳақида эълон қилади. 

“Дастлаб 65 ёшдан юқори ҳамда тиббиёт ходимлари эмланиши йўлга қўйилган эди. Эндиликда бу рўйхатга мактабгача таълим муассаса ходимлари, ўқитувчилар, сурункали касаллиги бор шахслар ҳам қўшилди. Оммавий эмлашнинг иккинчи босқичида тиббий диспансер назоратида турмайдиган аҳоли коронавирусга қарши кураш махсус комиссиясининг қарори билан эмланиши кўзда тутилмоқда. Яқин ораларда бу ҳақда хабар эълон қилинади”, -деди у.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистонда коронавирусга қарши эмлаш кампанияси апрель ойида бошланган эди. Эмлаш AstraZeneca (иккита доза), ZF-UZ-VAC2001 (учта доза) ва "Спутник V" (иккита доза) вакциналари билан амалга оширилади. Бу борада шуни таъкидлаш керакки, эмлаш фақат битта дори билан амалга оширилиши керак, бир вакцинанинг биринчи дозасини олиб, иккинчисини эса бошқаси билан олиш мумкин эмас.

Эмлаш ихтиёрий равишда амалга оширилади ва мутлақо бепул. Ҳукумат ҳаммаси бўлиб июнь ойи охиригача 4 миллион кишини эмлатмоқчи.

Шу билан бирга, яқинда Ўзбекистон AstraZeneca аналогининг навбатдаги партиясини кечикиш билан қабул қилиши маълум бўлди. Бу дори ишлаб чиқараётган Ҳиндистондаги мураккаб вазият билан боғлиқ. Шунинг учун вакцинанинг дастлабки дозасини қабул қилганлар 1 майдан биринчи навбатда эмланмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+