Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон мусулмонлари идораси минтақадаги хавфсизлик ҳолати ва авиақатновларга қўйилган чекловлар туфайли Умра сафарларини номаълум муддатга кечиктирди. Фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида амалга оширилаётган ушбу чоралар доирасида режалаштирилган парвозлар бекор қилинди.
Яқин Шарқдаги кескин ҳарбий тўқнашувлар минтақавий хавфсизликни хавф остига қўйган. Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши қўшма ҳарбий амалиётлари ортидан, Эрон Форс кўрфазидаги бир қатор давлатлар ҳудудига оммавий ракета зарбаларини берган ва бу давом этмоқда.
Яқин Шарқ минтақасидаги бу каби вазиятнинг кескинлашуви ва ҳаво маконидан фойдаланишга жорий этилган вақтинчалик чекловлар туфайли авиақатновлар бекор қилинмоқда. Ташқи ишлар вазирлиги фуқароларга мазкур ҳудуддаги давлатларга сафар қилишни тавсия этмасликни ва у ерда бўлган ватандошларни эҳтиёткорлик чораларини кучайтиришга чақирди.
2026 йил март ойи бошида амалга оширилиши керак бўлган Тошкент–Жидда йўналишидаги навбатдаги Умра рейси ҳам қолдирилган.
Шу сабабли Uzbekistan Airways 2026 йил 2 мартдан бошлаб Саудия Арабистонида бўлиб турган ўзбекистонлик фуқароларни олиб келиш учун махсус репатриация рейсларини йўлга қўяди. Қатновлар фақат Жидда–Тошкент йўналишида амалга оширилади. Зиёратчиларни бориш йўналиши бўйича ташиш ишлари кейинги огоҳлантиришга қадар тўхтатиб турилган.

Изоҳлар мавжуд емас