Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги "Сайилгоҳ" ("Бродвей") ҳудудида жойлашган бино ва иншоотлар ягона "дизайн-код" асосида реконструкция ва таъмирланади. Бу Президент Шавкат Мирзиёевнинг ("Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида")ги қарорида белгиланган.
Қарорга кўра, лойиҳани амалга ошириш Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳамда Маданий мерос агентлиги зиммасига юклатилган. Реконструкция ишлари ҳудуднинг ягона архитектуравий қиёфасини шакллантириш, биноларнинг ташқи кўринишини тартибга келтириш ҳамда жамоат маконининг жозибадорлигини оширишга қаратилган.
Шунингдек, маданий мерос объектлари ва уларнинг қўриқланадиган ҳудудларида қурилиш, бузиш, реконструкция ҳамда ободонлаштириш ишларига оид барча лойиҳалар Маданий мерос агентлиги билан мажбурий тартибда келишилиши белгиланган. Бу талаб ҳудуднинг тарихий ва меъморий қиёфасини сақлаб қолишга хизмат қилади.
Сайилгоҳ ҳудудини реконструкция қилиш ва ободонлаштириш ишларини 2027 йил якунига қадар якунлаш режалаштирилган.
Олдинроқ Тошкент шаҳридаги машҳур ва йирик 35 та бозор ҳамда савдо комплекслари, жумладан, "Абу Сахий" (Ипподром), "Бешқўрғон", "Авиасозлар" (Кадышева), "Паркентский", Янгиободдаги буюм бозори, "Ўрикзор" ҳамда "Фарҳод" бозорлари очиқ электрон аукцион савдоларига чиқарилиши эълон қилинганди.

Изоҳлар мавжуд емас