Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Мухбиримиз хабар беришича, “Ўзгидромет” дам олиш кунларининг об-ҳавоси ҳақида маълум қилган.
“Бугун Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 1-2° даражагача совуқ кузатилди. Бунга Ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон сабаб бўлган. Кундузи антициклон шарқга қараб силжийди ва Эрон ҳудудидан илиқ ҳаво кириб келиши бошланади, ҳаво 12-17° илиқгача исийди”, -дея такидлашмоқда синоптиклар.
Эртага илиқ ҳавонинг кириб келиши кучаяди, кечаси ҳарорат 0-5° илиқни ташкил этади, кундузи ҳарорат 19-22° илиқгача кўтарилади, бу апрель ойи бошидаги ўртача кўп йиллик қийматларидан 2-3° юқоридир. Республика бўйича ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат шимолий ҳудудлар бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Якшанба куни нам ҳаво массаси республиканинг барча ҳудудларини қамраб олади. Барча жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучаяди.
Ҳаво ҳарорати 8-13 даража илиқни ташкил этади, кундузи 11-16° илиқдан юқори бўлмайди. Шимолий ҳудудларда кечаси ва эрталаб ёмғир ёғади, Фарғона водийси вилоятларида ёмғир ва момақалдироқ билан кузатиладиган атмосфера фронти кечқурун бўлиб ўтади.
Тошкент вилоятида ва Фарғона водийсида кечаси ва кундузи 5 апрелда ёмғир ёғиши сақланиб туради.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида 4-5 апрелда ёмғир ёғиши кучли бўлади, бунинг ҳисобига ушбу ҳудудларда сел келиши мумкин.
2-4 апрел кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг
Изоҳлар мавжуд емас