Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Тошкент вилояти Экология бошқармаси Янги Ангрен иссиқлик электр станцияси ускуналари атмосферага чиқарилаётган чиқиндиларни тозалай олмаётганини аниқлади. Корхонага компенсация ҳисоблаб чиқилди ва қоидабузарликларни бартараф этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Текширув натижасида станция ишлаётганда ҳавони ифлослантирувчи моддалар ҳосил бўлаётгани аниқланди. Мавжуд фильтрлар етарли даражада самарали ишламаяпти.
Экологлар корхона учун чиқиндиларнинг олдини олиш ва уларнинг аҳоли ҳаётига зарарини камайтириш бўйича "йўл харитаси"ни тайёрлади.
Эслатиб ўтамиз, Сирдарё вилоятида 1,6 минг мегаватт қувватга эга янги "Сирдарё-2" ИЭС қурилиши якунланмоқда. У ишга туширилгач, мамлакатнинг электр энергиясига бўлган эҳтиёжини 17 фоизгача таъминлаш ва йилига қарийб 2 миллиард куб метр газни тежаш имконини беради.

Изоҳлар мавжуд емас