Загрузка
Загрузка
Янги имкониятлар. ОКМК тажриба-саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун грантни қўлга киритган. Фотолента
Жамият

Янги имкониятлар. ОКМК тажриба-саноат ишлаб чиқаришини ривожлантириш учун грантни қўлга киритган. Фотолента

491
Загрузка

Нодир металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси (ИИЧБ) Олмалиқ кон-металлургия комбинати (ОКМК) таркибидаги энг муҳим бўлинмалардан биридир. У 1956 йилда Ўзбекистоннинг мураккаб эрувчи ва иссиққа чидамли металл комбинати сифатида пайдо бўлган. Бугунги кунда улкан саноат гигантининг бир қисми бўлган ва қарийб 70 йиллик тарихга эга корхона комбинат ҳамда бутун мамлакат манфаати учун фаол ривожланишни давом этмоқда.

1180 кишидан иборат ИИЧБ меҳнат жамоаси учун 2022 йил жуда самарали бўлди. Бу йил маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш режаларини ортиқчаси билан бажариш, бир қатор илмий лойиҳаларни амалга ошириш ва ОКМКга 12 миллион долларлик грантга сабаб бўлган халқаро симпозиумда муваффақиятли иштирок этиш билан якунланган. Буларнинг барчаси ҳақида Batafsil.uz. мухбирига корхона мутахассислари айтиб беришди.

Долзарб ишлаб чиқариш

1R7A1889.JPG

Илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси ўз фаолиятини тўрт йўналишда олиб боради. Булар – молибден ва вольфрам маҳсулотларини қайта ишлаш, қаттиқ қотишмалар ва ўтга чидамли керамика маҳсулотларини ишлаб чиқариш.

Молибден ва волфрам хом ашёлари, қаттиқ қотишмалар, шунингдек улардан тайёрланган асбоблар ва ишлов бериш дастгоҳлари учун эҳтиёт қисмлар, енгил иссиқликни изоляцияловчи ғиштлар, юқори ҳароратларда қимматбаҳо металларнинг лаборатория таҳлилларини ўтказиш учун ҳар хил шаклдаги тиглар – бу ИИЧБ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг озгина қисми холос. Умуман олганда, корхона 70 дан ортиқ турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Фақат сўнгги уч йил ичида маҳаллийлаштириш дастури доирасида 42 турдаги маҳсулотлар ўзлаштирилган.

ОКМК бренди остидаги маҳсулотлар асосан чет элларга – Беларусь, Гонконг, Қозоғистон, Канада ва Россияга етказиб берилади. 100 дан ортиқ маҳаллий компаниялар, жумладан Навоий кон-металлургия комбинати, "Ўзметкомбинат" ва бошқа йирик корхоналар ҳам ИИЧБ маҳсулотларининг истеъмолчилари ҳисобланади. Бундан ташқари, ИИЧБ Олмалиқ кон-металлургия комбинати бўлинмаларини зарур маҳсулотлар билан таъминлайди.

1R7A1695.JPG

Бирлашма маҳсулотларига талаб жуда катта. Бу талаб ҳар йили ўсиб бормоқда.

"Дунёда қора металлургия, машинасозлик, авиакосмик саноати қанчалик кўп ривожланса, маҳсулотимизга бўлган эҳтиёж шунчалик юқори бўлади, ноёб металлар ва қаттиқ қотишмалар ишлаб чиқаришни ривожлантириш шунчалик долзарб бўлади. Масалан, қуйидаги рақамлар буни тасдиқлайди: сўнгги уч йил ичида жаҳон бозорида молибденнинг нархи бир килограмм учун 22 доллардан 73 долларгача кўтарилди", - деди илмий – ишлаб чиқариш бирлашмаси директори Илҳом Асадов.

Шу билан бирга, бугунги кунда ИИЧБ МДҲда молибден ишлаб чиқариш учун тўлиқ технологик занжирга эга бўлган ягона корхона бўлиб қолмоқда. Коррозияга қарши мукаммал хусусиятлари туфайли молибден сув остида ётқизилган қувурлар ишлаб чиқариш учун ишлатилади. Россия ушбу металлни ўз самолётлари ва ракеталарининг двигателлари учун сотиб олади, чунки у ҳарорат ўзгарганда жуда паст кенгайиш коэффициентига эга. Молибдендан тайёрланган сим электротехника саноати учун зарур.

1R7A1703.JPG

Ноёб объект

Бугунги кунда корхона маҳсулотларининг аксарияти экспорт қилинмоқда, аммо Ўзбекистон 2035 йилгача мамлакатни ривожлантириш стратегиясига киритилган металлургия, автомобилсозлик саноатини ривожлантириш бўйича ўз режаларига эга. Буларнинг барчаси нодир металларни ишлаб чиқариш қувватини оширишни талаб қилади. Ушбу масалада ИИЧБ етакчи халқаро тажрибага таянади.

"Нодир металлар соҳасида биз етакчи корхоналар билан ҳамкорлик қиламиз. Улардан бири Кореянинг KIRAM институти ҳисобланади. Кореяда хом ашё базаси мавжуд эмаслигига қарамай, кореялик мутахассислар дунёдаги илмий ишланмалар ва инновацион технологиялар сони ва кўлами бўйича нтакчи ўринни эгаллайдилар. Бугун биз уларнинг билим ва тажрибасини ўзлаштирмоқдамиз", - деди ИИЧБнинг ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари Улуғбек Рўзиев.

1R7A1713.JPG

2019 йилда Ўзбекистон-Корея илмий-технологик марказининг очилиши бирлашма ҳаётидаги муҳим воқеа бўлди. Бугунги кунда бу Марказий Осиёда энг янги технологиялар билан жиҳозланган ноёб корхона саналади.

"Бундай ускуналар минтақанинг ҳеч бир жойида йўқ. У жуда қисқа вақт ичида хом ашёни энг кам истеъмол қилиш баробарида ҳисоб-китоблар ва синовларни ўтказишга имкон беради, чунки ишлаб чиқаришда металларни тўлиқ миқёсда қайта ишлаш деярли йигирма босқичда амалга оширилади. Аралаштириш, преслаш, пишириш узоқ жараёндир. Биргина турли хил элементларни пишириш 18 соатдан бир кунгача давом этади. Ушбу ускуна ёрдамида ушбу босқич бир неча дақиқада содир бўлади. Вақт илм-фан ривожида муҳим омил ҳисобланади. Шу билан бирга, тўлиқ ҳажмдаги ишлаб чиқаришда хом ашёни ҳисоблаш ўнлаб килограммни ташкил қилади. Тажриба ўтказиш учун бир неча граммнинг ўзи кифоя ", - деди Рўзиев.

Бундан ташқари, барча жиҳозлар интернетга уланган, шунинг учун ИИЧБ муҳандислари кореялик KIRAM мутахассислари билан тезкор алоқа ўрнатиш, синхрон таржима ёрдамида мулоқот чилиш ва биргаликда   ишлаб чиқариш имкониятига эга.

1R7A1722.JPG

Омадли йил

Бирлашма меҳнат жамоаси учун 2022 йил жуда самарали бўлган. Корхона томонидан 421 миллиард сўмдан зиёд саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Маҳсулот экспорти 33 миллион доллардан ошган. Ички бозорга умумий қиймати 29 миллиард сўмдан зиёд маҳсулот етказиб берилган. Шундай қилиб, корхона ишлаб чиқариш ва экспорт прогнозларини деярли 190 ва 285 фоизга оширишга эришган.

Шунингдек, 2022 йилда мутахассислар молибден ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, нодир металлардан тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш, чидамли қаттиқлаштирувчи қопламаларни қўллаш технологиясини ишлаб чиқаришга жорий этиш ва бошқа лойиҳаларни амалга оширишга муваффақ бўлишган. Бу 135 та янги иш ўрни яратишга, 20 дан ортиқ турдаги маҳсулот ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга имкон берган.

Бундан ташқари, ўтган йили ИИЧБга Самарқанд вилоятида жойлашган "Ингичка" волфрам конининг техноген чиқиндиларини қайта ишлаш, кейинчалик волфрам концентратидан юқори қўшилган қийматли экспорт маҳсулотларининг янги турларини ишлаб чиқариш вазифалари юклатилган эди. Ўтган йилнинг август ойида ушбу коннинг техноген чиқиндиларидан ишлаб чиқарилган биринчи маҳсулот халқаро сертификатни олган.

2022 йил декабр ойида “Ингичка” бойитиш фабрикаси бирлашма таркибида иш бошлаган. Келажакда бу ерда ҳар йили 100 тонна волфрам ишлаб чиқарилиши тахмин қилинмоқда.

1R7A1806.JPG

Самарали илмий-тадқиқот ишлари натижасида бирлашма ва Ўзбекистон-Корея илмий-техник маркази мутахассислари 2022 йилда соф молибден металини, шунингдек, янги никель асосидаги супер қотишманинг биринчи намунасини олишга муваффақ бўлишган. Ушбу енгил ва мустаҳкам қотишма автомобилсозлик, ички ёниш двигателлари, нефт ва газ саноати ва аэрокосмик саноатида қўлланилади.

Аммоний октамолибдати олимларнинг яна бир кашфиёти бўлган. Ихтиронинг ўзига хослиги шундаки, олов, учқун, юқори ҳарорат, электр токи ва кимёвий реакциялар таъсири остида у ёнмайди, оловни тарқатмайди ва тутун чиқармайди. Аммоний октамолибдат қўшилган пластмассадан тайёрланган қурилиш материаллари ёнғинга қарши хусусиятларга эга. Корхона ушбу материалнинг 30 тоннасини етказиб бериш учун буюртма олишга улгурган.

Улкан режалар

Бугунги кунда бирлашма олдида катта режалар турибди. Корхона 2022-2026 йилларда ривожланиш дастурида режалаштирилган қиймати 160 миллион доллардан ортиқ бўлган 34 та инвестиция лойиҳасини амалга оширишни давом этади. Улар нодир металларни ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришни, янги қотишмалар ишлаб чиқариш технологиясини ишлаб чиқишни, комбинатнинг ўз эҳтиёжлари учун мисга асосланган юқори қўшилган қийматли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни ўз ичига олади.

1R7A1783.JPG

Бундан ташқари, бу йил KIRAMдан лаборатория ускуналарининг иккинчи партияси кутилмоқда. Корея ҳукумати томонидан Олмалиқ кон-металлургия комбинатига берилган қарийб 12 миллион долларлик грант корхонани ривожлантиришда катта ёрдам бўлади. Таъкидлаш лозимки, ушбу пул субсидияси учун 20та мамлакат вакиллари курашишган.

«Ўтган йилнинг декабр ойида ҳар икки йилда бир марта ўтказиладиган халқаро симпозиумда ёш олимларимиз - Амир Абидов, Элёр Жумаев, Абрашид Ҳасанов ва Фарход Мақсумов ва мен иккита лойиҳани – 2022 йилда ОКМК мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган аммоний октамолибдати ва махсус қотишмани тақдим этдик. Ушбу грант Ўзбекистон томонидан металлургия соҳасида биринчи бўлиб қўлга киритилди. Ғолибни танлашда ишлаб чиқариш қуввати, технологик занжир, комбинатимиз ходимларининг малакаси каби мезонлар ҳам ҳисобга олинди", – деди ишлаб чиқариш бўйича директор ўринбосари Улуғбек Рўзиев.

Мазкур грант маблағлари ҳисобидан ИИЧБнинг Ўзбекистон-Корея илмий-технологик маркази ҳузурида саноат тажриба цехи ташкил этилиб, унинг учун замонавий технологик ускуналар сотиб олинади.

1R7A1715.JPG

"Маҳсулотни ишлаб чиқиш ва уни оммавий ишлаб чиқаришга жорий этиш ғоя, илмий ва лаборатория синовларидан тортиб саноат ишлаб чиқаришгача бўлган узоқ йўлдир. Биз олган грант айнан тажриба-саноат ишлаб чиқаришини ривожлантиришга қаратилган. Бу маҳаллий фаннинг ривожланиши учун катта аҳамиятга эга бўлади. Зеро, барча янги нарсалар истиқболли келажакка олиб келади. Мен буларнинг барчасининг бир қисми бўлганимдан жуда хурсандман", - деди тажриба-саноат цехи бошлиғи вазифасини бажарувчи Бахтиёр Зоҳидов.

Ускуналар кейинги тўрт йил ичида партиялар бўлиниб келади. Шу билан бирга, мутахассислар Кореяда у билан ишлаш кўникмаларини ўрганиб, тайёргарлик ва қайта тайёргарликдан ўтадилар.

1R7A1863.JPG

Умуман олганда, лойиҳа Корея ва Ўзбекистоннинг нодир металлар ва мис саноати мутахассислари янги турдаги маҳсулотлар – нанокукун ва нанотехнологиялар, нодир металлар, мисга асосланган махсус қотишмалар, 3D принтер ёрдамида ишлаб чиқарилган мураккаб шаклдаги маҳсулотларни олиш бўйича қўшма илмий тадқиқотлар ва технологияларни ишлаб чиқишни назарда тутади. Бундан ташқари, грант янги маҳсулотларни тижоратлаштириш дастурини амалга оширишга имкон беради.

Реклама ҳуқуқлари тўғрисида

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+