Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Тошкентда ўтказиладиган пишлоқ ва пицца фестивалида йирик пицца пиширилади. Ташкилотчиларнинг айтишича, янги пицца “улкан ҳажмда” бўлади. Бу ҳақида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
Фестиваль 12, 13 ва 14 декабрь кунлари Tashkent City боғида бўлиб ўтади. Пишлоқ ишлаб чиқарувчилари ва пойтахт пиццериялари ўз маҳсулотларини тақдим этишади.
14 декабрь шанба куни баҳайбат пиццанинг тайёрланиши дастурнинг энг қизиқарли дамларидан бўлади. Фестиваль ташкилотчилари бу билан мега-ош ёки мега-сумалак каби янги жаҳон рекордини ўрнатмоқчи эканлиги ҳозирча номаълум. Шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати пицца “улкан ҳажмда” бўлишини айтган бўлсада, унинг аниқ диаметрини кўрсатмаган.
Мазали таомдан ташқари, фестиваль мехмонларини маданий-кўнгилочар тадбирлар кутмоқда. Жумладан, энг яхши диджейлар, кўча мусиқачилари, болалар мусиқа жамоалари ва ҚВЗ жамоаларининг чиқишлари, “кимё шоуси”, турли танловлар ва акциялар, шунингдек янги йил арчаси олдида аниматорлар иштирокидаги болалар дастури тақдим этилади.
Изоҳлар мавжуд емас