Загрузка
Загрузка
Янги ўқув йилида Ўзбекистода мактаблар очиладими? Синфларда ижтимоий  масофа  қандай  таъминланади? Халқ  таълими вазирлиги жавоб бермоқда
Жамият

Янги ўқув йилида Ўзбекистода мактаблар очиладими? Синфларда ижтимоий масофа қандай таъминланади? Халқ таълими вазирлиги жавоб бермоқда

2400
Загрузка

 Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Болаларнинг янги ўқув йилида мактабга бориши ҳамда коронавирус пандемиясини ҳисобга олган ҳолда ўқув жараёни қандай ташкил этилиши бугунги кунда ҳар бир оилани қизиктириши табиийдир. Ижтимоий тармоқларда ушбу мавзу энг кўп муҳокама қилинадиганлардан бирига айланди.

Интернетда жуда кўп миқдорда мемлар тарқалмоқда, оналар эса бу вазият ҳақида ким кўпроқ маълумотга эгаликда мусобақалашмоқда. Баъзилар мактаблар очилади, деб таъкидлашаётган бўлишса, қолганлар эса ўқитувчилар биринчи чорак учун аллақачон онлайн дарсларни тайёрлаётганига аминдирлар.

Бироқ шуниси аниқки, таълим муассасаларидаги вазият COVID-19 пандемиясига қарши курашда мамлакатдаги эпидемиологик ҳолатга боғлиқ ҳолда ривожланади. Хўш, барчамиз нимага тайёрланишимиз керак экан? Batafsil.uz мухбири вазиятга ойдинлик киритиш учун Халқ таълими вазирлигига мурожаат қилди. ХТВ вазирлиги матбуот котиби Анвар Умаров саволларимизга жавоб берди.

- 2020-2021 ўқув йилини кундузги шаклда ўтказиш имкониятини кўриб чиқиляптими? Ушбу йўналишда қандай ишлар олиб борилмоқда?

- Биз ҳозир барча вариантларни кўриб чиқмоқдамиз. Кундузги таълимни қайта тиклаш мамлакатдаги эпидемиологик вазиятга боғлиқ. Аммо биз ҳозир мактаблар фаолияти тикланишини ҳисобга олиб, тайёргарлик кўрмоқдамиз. Агарда вазият барқарорлашса, мактаблар барча санитария меъёрларига мувофиқ ишлайди. Акс ҳолда, болалар масофадан ўқишни давом эттирадилар.

- Мактабларнинг очилиши дезинфекциялаш воситалари, ниқоблар, термометр ва бошқаларни сотиб олиш учун қўшимча харажатларни талаб қилади. Ушбу ҳаражатлар ҳар-бир ўқувчи, шунингдек мамлакат миқёсида ҳисобланганми?

- Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги томонидан бу борада ишлар олиб борилмоқда. Тизимда қарийб 10 мингта мактаб мавжудлигини ҳисобга олсак, бу миқдор анча йирик бўлади.

- Синфлардаги ижтимоий масофа, хусусан 30дан ортиқ болалар ўқийдиган жойларда ижтимоий масофа масаласи қандай тартибга солинади, ошхонада овқатланиш, танаффуслар масаласи қандай ҳал қилинади?

- Мураккаб савол. Агар синфлар бир неча гуруҳга ажратиладиган бўлса, мактабларнинг бир неча сменада ишлашига тўғри келади ва бу икки сменадан кўпроқни ташкил қилади. Болалар ва ўқитувчиларга қандай юк тушишини тасаввур қила оласизми? Синфларни ажратиш ҳам ўқувчиларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бу борада бош қотирадиган нарсалар бор. Мавжуд инфратузилма асосида ушбу йўналишда режалар ишлаб чиқилмоқда.

Термометрлар ва дезинфекциялаш воситаларини ўрнатиш муаммо эмас. Муаммо болаларнинг гигиена ва карантин талабларига риоя қилишини назоратидадир. Болалар ҳар доим ҳам баъзи талабларни бажара олмайдилар. Ота-оналар ва ўқитувчилар ижтимоий масофанинг аҳамияти ва карантин талабларига риоя қилишни муҳимлигини тушунтириб бориш учун биргаликда ишлашлари керак.

Халқ таълими вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиология осойишталик агентлигига таклифлар тақдим этилган. Улар тасдиқланганидан сўнг ўқув жараёнини ташкил қилиш учун меъёр ва талаблар белгиланади.

- Кузда коронавирус пандемиясининг иккинчи тўлқини бутун дунёда авж олиши кўриб чиқилмоқдами? Бундай шароитда онлайн ўқитиш учун янги режалар ва дарсларни тайёрлаш керак бўладими? Келгуси йил учун масофавий дастур ҳозирнинг ўзида тайёрланаяптими?

- Воқеларнинг бундай ривожи эҳтимолдан холи эмас. Online Maktab лойиҳаси бўйича видео дарсларни намойиш этган учта канал қолади. Янги ўқув йилининг биринчи ва иккинчи чорагидаги дарсларни суратга олишни ташкил этиш бўйича барча манфаатдор томонлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Ҳар-қандай вазиятда ҳам видеодарслар тайёрланади.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...