Загрузка
Загрузка
Янги йил байрами куни пенсионерлар қуруқ қолишади. Пенсиялар 5 январдан бошлаб тўланади
Жамият

Янги йил байрами куни пенсионерлар қуруқ қолишади. Пенсиялар 5 январдан бошлаб тўланади

584
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. 30 декабрь -йилнинг охирги иш куни. Олдинда беш кунлик байрам. Кимдир беш кунлик таътил ҳақидаги хабарни хурсандчилик билан қабул қилди, лекин кўпчиликка, айниқса, пенсионерларга бу фикр ёқмади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Гап ойнинг биринчи кунларида пул оладиган ва пенсиядан пенсиягача яшаётган пенсионерлар ҳақида бормоқда. Мустақиллик кунида жорий этилган ва узайтирилган дам олиш кунлари улар   нон билан сувга қаноат қилишга мажбур бўлганди, чунки аллақачон август ойининг пенсиясини сарф қилиб, сентябрь ойи пенсиясини бир ҳафта кечикиш билан олдилар. Кейинчалик Пенсия жамғармаси ва Халқ банки “дам олиш кунлари эди" дея баҳона қилгани барчанинг эсида.

Пенсионер Ирина Шаповалова ўша кунларда ижтимоий тармоқлар орқали президентга қуйидаги савол билан мурожаат қилганди: нима учун ишчиларга 5 кун дам олиш имкониятини берилдию, кекса авлод ҳақида ўйланмади?

Шунинг учун, кўплаб пенсионерлар узайтирилган янги йил дам олиш кунлари туфайли яна пенсияни тарқатиш кечиктирилиши ва уларнинг байрам дастурхони бўш қолишидан хавотирда. Ҳар кимда   ҳам ёрдам   берадиган болалари ва заҳираси йўқ. Гап байрамни нишонлаш имконияти ҳақида кетмаяпти. Изоҳларга қараганда, охирги марта кўп одамлар зарур дори-дармонларсиз қолган, кимнингдир тўлов қилинмагани учун электроэнергияси ўчирилган, баъзилар эса республикамиз равнақи учун ҳаёти ва меҳнатини аямаган одамларга мамлакат ҳукумати томонидан бундай бефарқликдан хафа бўлган.

Бугун Пенсия жамғармасининг январь ойи учун пенсия ва нафақалар нақд шаклда ва банк карточкаларига ўтказиб берилиши 5-6 январь кунлари амалга оширилиши ҳақидаги расмий хабари эълон қилинди.

Кўриниб турибдики, масъул шахслар томонидан "одамларга ғамхўрлик" қилиш сабоғи ўзлаштирилмаган.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...