Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Декабрь ойининг ўрталаридан бошлаб O'ztemiryo'lyo'lovchi компанияси томонидан Москва ва Урганч шаҳарларига қўшимча рейслар қўйилади. Бунинг сабаби – янги йил арафаси ва байрам кунлари йўловчи поездларига бўлган юқори талабдир. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда.
“Тошкент-Урганч-Тошкент” йўналиши бўйича 556 ва 555 – рақамли қўшимча поездлар 2019 йилнинг 16 декабридан 2020 йилнинг 7 январига қадар қатнайди.
“Тошкент-Москва-Тошкент” йўналиши бўйича 5/6- рақамли қўшимча рейслар 2019 йилнинг 14 декабридан 2020 йилнинг 11 январигача ҳаракатланади. Чипталар олдиндан харид қилинган тақдирда уларнинг тариф нархига нисбатан 55 фоизгача чегирма бериш кўзда тутилган.
O'ztemiryo'lyo'lovchi берган маълумотга қараганда, имтиёзли чипталарни фақатгина темир йўл кассаларидан сотиб олиш мумкин. Электрон йўл ҳужжатлари учун бу хизмат жорий этилмаган. Қўшимча маълумотларни 1005 рақами орқали пойтахт маълумотлар бюроси ёки ҳудудий маълумот телефонларидан олиш мумкин.
Изоҳлар мавжуд емас