Загрузка
Загрузка
Янги йил оши. Сўровда ўзбекистонликлар байрам дастурхонини нима билан безаши аниқ бўлди
Жамият

Янги йил оши. Сўровда ўзбекистонликлар байрам дастурхонини нима билан безаши аниқ бўлди

936
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. "Ижтимой фикр" жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази Янги йил байрами арафасида ўзбекистонликлар яқинлашиб келаётган байрамни қандай кайфият ва умидлар билан кутиб олишини аниқлаш мақсадида сўров ўтказган.

Қизиғи шундаки, респондентларнинг аксарияти (81,8%)да байрам арафасида яхшиликни кутиш билан боғлиқ бир қувончли, кўтаринки кайфият мавжуд, янги йил уларга касбий ютуқлар ва оддий инсоний хурсандчилик келтиришига аминдирлар, янги йил илиқликка тўла бўлиши, яқинлари ва қариндошларининг табассумига тўлишига ишонишади.

Сўров шуни ҳам кўрсатдики, ўзбекистонликларнинг мутлақ кўпчилиги янги йилни нишонлайди. Респондентларнинг кўпчилиги (92.4%) янги 2022йилни уйда нишонлашни режалаштирмоқда.

Янги йилга байрам дастурхони безаш асосий анъаналардан биридир. Респондентлар янги йил дастурхони учун миллий таомлар, масалан, ош, қозон кабоб, унли ёки товуқли таомлар, турли салатлар - анъанавий "оливье", " пўстин остидаги сельд" ва албатта, тадқиқот иштирокчилари турли байрам пишириқлари ва ширинликлар тайёрлашни режалаштирмоқдалар.

Сўровга кўра, 2021 йилда ўзбекистонликлар COVID-19 пандемиясининг салбий таъсирини бошдан кечирганига қарамай, респондентларнинг ярмидан кўпи ўтаётган йилни ўзлари учун осон ва хотиржам кечди, деб ҳисоблайди. Баъзи респондентлар 2021 йилни мувозанатли тарзда баҳолаган, унинг ҳам ижобий, ҳам салбий томонларини кўришган. Баъзи респондентларнинг фикрича, 2021 йилда қийин даврлар ҳам бўлган, лекин кейинчалик ҳаммаси ўз жойига тушган.

Респондентлар янги 2022 йилда нималарни кутишаётганини ҳам билдиришган. Уларнинг аксарияти (76,9%) янги йилдан фақат ёруқлик ва эзгуликни, янги йилнинг эскисига қараганда яхшироқ бўлишини кутишмоқда. Бошқача айтганда, сўровга олинган ўзбекистонликлар кириб келаётган 2022 йилни яхшиликка умид ва ишонч билан кутишмоқда.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...