Янги Ўзбекистон университетида Массачусетс технология институтининг кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади
Жамият

Янги Ўзбекистон университетида Массачусетс технология институтининг кадрлар тайёрлаш тизими жорий этилади

516

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Янги Ўзбекистон” университетида АҚШ университети – МИТ (Массачусетс технология институти)нинг кадрлар тайёрлаш тизими қўлланилади. 

Ўзбекистонга МИТ вакиллари – профессор Жон Бриссон ва тадқиқотчи олим Катерина Багиати ташриф буюришди. Дастлаб Ал-Хоразмий номидаги мактабда бўлса, эртаси куни “Янги Ўзбекистон” университетида бўлиб, у ердаги бинолар, ўқув-тарбия ишлари билан яқиндан танишди. 

Жон Бриссон республикадаги таълим соҳаси ҳақида ўз фикри билан ўртоқлашди. 

“Ўзбекистонда таълимга қаратилаётган эътиборни юқори баҳолайман. Бу мактаб ўқувчилари билимга интилиши, изланувчанлиги билан ажралиб туради. Ёшлар учун яратилган технологик шароитлар таҳсинга лойиқ. Президент мактаблари агентлиги билан таълим дастурларини интеграциялаш бўйича ҳамкорликда ишлаш ниятидамиз. Айни вақтда биз расмий идоралар билан музокаралар олиб бормоқдамиз. Мен бу ҳамкорлик ўзаро манфаатли бўлишига ишонаман”, – деди у. 

Эслатиб ўтамиз, 24–25 ноябрь кунлари “Янги Ўзбекистоннинг шаклланиши: ислоҳотлар жараёнида муваффақиятли ҳамкорлик” мавзусида халқаро форум бўлиб ўтади. У АҚШ, Европа ва Осиёдан 100 дан ортиқ етакчи олий таълим мутахассисларини бирлаштиради.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...