Ярим кун ичида Йўл-патрул хизмати ва Миллий гвардия ходимлари 545 та автомобиллар, шу жумладан 168та стикерсиз автомашиналарни жарима майдончасига юборишган
Жамият

Ярим кун ичида Йўл-патрул хизмати ва Миллий гвардия ходимлари 545 та автомобиллар, шу жумладан 168та стикерсиз автомашиналарни жарима майдончасига юборишган

490

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Пойтахт йўлларида ўтказилган текширувлар давомида Йўл-патрул хизмати ва Миллий гвардия ходимлари 545та транспорт воситасини жарима майдончасига жўнатишган. Мухбиримиз хабар қилишича, улар орасида 168та стикерсиз машиналар ҳам бўлган.

31 март куни соат эрталаб соат 20.00 дан 1 апрель соат 7.00 гача Тошкент йўлларида 27107та транспорт воситаси текширилган. Ички ишлар вазирлигининг маълумотларига кўра, 1912та ҳуқуқбузарлик аниқланган бўлиб, шундан 766 таси карантин чораларини бузиш билан боғлиқ.

Транспорт воситаларини рухсат берувчи стикерсиз бошқарган ҳайдовчиларга нисабатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 2-қисми (“Карантинга қарши курашиш қоидаларини бузиш”)га асосан баённомалар тузилган.

Қонунчиликка кўра, фуқаролар базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирмадан ўттиз баробаригача (4.460.000 сўмдан – 6.690.000 сўмгача), мансабдор шахслар эса ўттиздан эллик баробаригача (6.690.000 сўмдан- 11.150.000 сўмгача) жарима тўлашлари керак.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+