Ёғингарчилик ва совуқ ҳаво кутилмоқда. Синоптиклар ноябрь ойида ўзбекистонликларни нима кутаётганини айтиб беришди
Жамият

Ёғингарчилик ва совуқ ҳаво кутилмоқда. Синоптиклар ноябрь ойида ўзбекистонликларни нима кутаётганини айтиб беришди

535

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет ноябрь ойининг дастлабки об-ҳаво башоратини эълон қилган. Синоптикларнинг маълумотларига кўра, ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида об-ҳаво совуқроқ бўлади. Шундан сўнг совуқ ва илиқлик тўлқинлари алмашиб, ҳарорат тунда 2-8 даража илиқ бўлади. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда. 

“Ноябрь - кузнинг сўнгги ойи бўлиб, у ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши билан ажралиб туради. Ноябрь ойининг ўртача ҳарорати одатда октябрга нисбатан 5-7 даражага паст бўлади. Ёғингарчилик тез-тез, узоқ давом этади ва жадал бўлади. Ноябрьда ёмғирни қорга айланиш ҳолатлари одатий ҳолдир. Тоғли ҳудудларда баъзи жойларда биринчи қор қоплами ҳосил бўлмоқда, одатда бу қоплам беқарор бўлади”,- дея таъкидлашмоқда синоптиклар. 

Aйрим йилларда ноябрь ойининг энг илиқ кунларида ҳаво ҳарорати 22-27 даражагача кўтарилади. Бироқ, кўпинча ойнинг биринчи ярмида кундузги ҳарорат 13-18 даража, иккинчи ярмида эса 8-13 даража атрофида бўлади. 

Ўтган асрнинг ўрталаригача бўлган энг совуқ ноябрь ойларида ҳаво ҳарорати баъзан 13-18 даража совуқгача ва ундан ҳам пастроққа, шимолда эса 22-27 даража совуқгача пасайган. Сўнгги 50 йил ичида бизнинг ҳудудимиз бўйича ноябрь ойида бундай совуқлар кузатилмаган.

Камдан кам кечаларда ҳарорат 5-7 даражагача, шимолда 14-16 даражагача пасаяди. Фақат 2016 ва 2020 йиллардаги ноябрь ойларининг сўнгги ўн кунлигида 9-12 даража совуқга, шимолда 20-23 даража совуқга етган.

Ўзгидрометнинг дастлабки баҳолашига кўра, ушбу йилнинг ноябрь ойи одатдагидан бироз қуруқроқ ва совуқроқ бўлади

1 ноябрь куни республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 17-20 даража илиқ бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Бироқ 2 ноябрдан республика бўйича ҳаво совуқлашади, ҳудудларнинг катта қисмида ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.

Кейинчалик Ўзбекистонда ноябрь ойининг биринчи ҳафтаси давомида беқарор об-ҳаво кутилмоқда, 12-15 даража илиқ атрофида бўлган нисбатан салқин ҳарорат фонида вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Биринчи ўн кунликнинг охирига келиб, бизни нисбатан сезиларли совуқ тушиши кутмоқда. 

Кейинчалик илиқ ва совуқ тўлқинлар бир-бири билан ўрин алмашади ва ҳарорат кечалари 5-8 даража илиқдан 2-5 даража илиқгача, кундуз кунлари 15-18 дараджа илиқдан 5-8 даража илиқгача ўзгариб туради. Ёғингарчилик асосан ёмғир кўринишида ёғади, совуқ даврларда қорга айланади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...