Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет тақдим этган маълумотларга қараганда, дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмоқда. Кечаси ҳарорат 5 даража совуқача тушиши мумкин.
Бугун Ўзбекистоннинг кўплаб ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади, фақат Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида ва кечаси Самарқанд, Жиззах вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, қорга айланиши мумкин.
Шанба куни, 4-январда Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади. Фақат Қорақалпоғистон, Хоразм вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво кузатилади. Фарғона водийси ҳудудларида вақти-вақти билан ёғингарчилик кузатилади, асосан қор шаклида бўлади. Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам тунда ва эрталабки соатларда бироз қор ёғиши мумкин.
Кечаси ҳарорат 0-5° совуқ, кундузи 4-8° илиқ, қор вақтида 1-3° илиқ бўлади.
Республиканинг айрим ҳудудларида туман кузатилади. Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзида ёғингарчилик, асосан қор шаклида кузатилади. Тоғларда қор кўчиши хавфи мавжуд.
Бугун Тошкентда ёғингарчилик кутилмайди, ҳарорат 5-7° илиқ бўлади. 4-январь куни кечқурун, шунингдек, 5-январь куни кечаси ва эрталаб вақти-вақти билан бироз қор ва ёмғир кузатилади. Кечаси ҳарорат 0-3° совуқ, кундузи 3-6° илиқ бўлади. Кечаси ва эрталабки соатларда жойларда туман тушади.
Изоҳлар мавжуд емас