Ёмғир ва илиқланиш кутилмоқда. Ўзгидромет дам олиш кунларининг беқарор об-ҳавоси  бўйича  маълумот  берди
Жамият

Ёмғир ва илиқланиш кутилмоқда. Ўзгидромет дам олиш кунларининг беқарор об-ҳавоси бўйича маълумот берди

1923

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Ўзгидромет навбатдаги дам олиш кунлари давомида кутилаётган об-ҳаво бўйича маълум қилмоқда.

“Бугун республика ҳудудига Каспий денгизидан Туркманистон орқали ҳаракатланаётган “Жанубий Каспий циклони” кириб келмоқда. Натижада Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилмоқда. Кун давомида Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларида ёмғир ёғади”, - дея таъкидлашмоқда синоптиклар.

Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечга бориб ёмғир ёғиши мумкин. Қолган жойларда об-ҳаво қуруқ ва илиқ бўлади. Ҳарорат 12-17 даража атрофида бўлиб, шу кун учун хос бўлган ўртача кўп йиллик қийматлардан 4-5 даражага юқоридир.

Шанба куни биргина мамлакатимизнинг марказий қисмида (Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари бўйича) ёмғир ёғади. Ўзбекистоннинг қолган ҳудудларида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ бўлади, кундузи 8-13 даражагача пасаяди ва меъёрга яқинлашади.

Бугун ва эртага республика бўйича шамол тезлиги секундига 15-20 метргача кучаяди.

Ўзгидромет хабарига кўра: “Якшанба куни Ўзбекистон ҳудудига Туркманистон томондан яна илиқ ва нам ҳаво оқими кириб келади. Республиканинг аксарият қисмида об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, фақат Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларида куннинг иккинчи ярмида кучсиз ёмғир ёғиши мумкин. Кундузги ҳарорат яна кўтарилиб, 12-17 даража илиқни ташкил қилади”.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...