Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзгидромет дам олиш кунларида кутилаётган об-ҳаво башоратини тақдим қилган. Шанба куни республика бўйлаб ёмғир ёғади, якшанба куни эса қуруқ об-ҳаво бўлади. Ҳаво ҳарорати 12-15 даража илиқ бўлиши мумкин, дея хабар қилмоқда Batafsil.uz. мухбири.
“Бугун кундуз куни Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида қуруқ ва баҳорий илиқ об-ҳаво бўлади. Кундуз куни ҳаво 16-19° илиқгача, жанубда эса баъзи жойларда 22-25° илиқгача исийди. Фақат Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади”, -дея маълум қилишмоқда синоптиклар.
Aммо ёмғирлар мавсуми ҳали тугамади. Эртага Ўзбекистонга яна нам ва салқин ҳавонинг бир қисми кириб келади. Республиканинг шимолидан ташқари барча вилоятларда яна булутли ва ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фарғона водийси вилоятларида куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Кундуз куни ҳарорат 12-15° илиқгача пасаяди.
25 ва 26 март кунлари республиканинг айрим жойларида шамол 18-23 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Якшанба куни республика ҳудудининг катта қисмида ёмғир ёғиши тўхтайди, фақат кечаси ва эрталаб Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ҳаво ҳарорати деярли ўзгармайди.
Дам олиш кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши, тоғларда қор кўчиш хавфи бор.
Изоҳлар мавжуд емас