Ёш қизнинг автомобиль томида “сайр” қилиши оқибатида оилада жанжал келиб чиқишига сал қолди
Жамият

Ёш қизнинг автомобиль томида “сайр” қилиши оқибатида оилада жанжал келиб чиқишига сал қолди

931

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ёш қизнинг автомобиль томида “сайр” қилиши оқибатида оилада жанжал келиб чиқишига сал қолган. Бу ҳақда Жиззах вилояти ИИБга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

Эслатиб ўтамизки, ўтган куни ижтимоий тармоқларда видеоролик тарқалиб, унда катта тезликда ҳаракатланаётган Lacetti автомобилининг томида ўтирган қиз акс эттирилган. Фойдаланувчилар мазкур лавҳа Жиззах вилоятида олинганини айтишмоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораси ходимлари машинани ҳам, қизни ҳам топишган. Қизга нисбатан “Йўловчи томонидан транспорт воситасининг ҳаракатланиши давомида тана қисмлари (қўллардан ташқари)ни чиқариш” моддаси бўйича баённома тузилиб, жарима солинган. Бу қилмиши учун қиз 245 000 сўм тўлайди.

Анъанага кўра, қиз ўзининг ҳатти-ҳаракати учун узр сўраган бўлсада, бошқа бир муаммо пайдо бўлган. Аниқланишича, автомобиль   оилали эркакка расмийлаштирилган экан.

“Мен жуда афсусдаман. Машинанинг эгаси рулда эмас эди. Мен Вали исмли танишим билан   бўлганман. Автомобиль эгаси, унинг хотини ва оила аъзоларидан кечирим сўрайман. Иложи бўлса, мени кечиришсин”, -деди қиз ИИБда.

Шу билан бирга, қиз у туфайли оила бузилишини истамаслигини айтган.


Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...