Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Бугунги кунда Олмалиқ кон-металлургия комбинатида 38 минг киши меҳнат қилмоқда. Уларнинг қарийб 14 минг нафарини ёшлар ташкил қилади. Заводнинг келажаги уларнинг қўлида. Шу боис, ёш мутахассисларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш корхона корпоратив сиёсатининг асосий йўналишларидан биридир. Шу мақсадда бу ерда янги авлод ишчиларини тарбиялашга ёрдам берадиган комплекс чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқилган.
Комбинат келажаги ишончли қўлларда
"Жорий йил бошидан заводнинг таркибий бўлинмаларида 1 100 киши иш билан таъминланди, уларнинг қарийб 600 нафари ёшлардир. Ёшлар-заводимизнинг келажаги. Шунинг учун ҳам корхона учун асосий вазифа - юқори даражадаги касбий тайёргарлик ва раҳбарлик сифатларига эга бўлган, илғор фикрлайдиган ходимларнинг сифат жиҳатидан шакллантириш учун зарур шарт-шароитларни яратишдан иборат. Бу соҳалардаги дастурлар тўлиқ завод ҳисобидан молиялаштирилади”, - деди ОКМК АЖ бошқарув раиси ўринбосари вазифасини бажарувчи Беҳзод Салимов.
ОКМК корпоратив ёшлар сиёсатини корхонанинг барча таркибий бўлинмаларида фаолият кўрсатаётган ёшлар Иттифоқи кенгаши ва бошланғич ташкилотлари бажариб келмоқда. Айнан уларга ишчи ёшларни бирлаштириш, бўш вақтларини ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни ташкил этиш масъулият юкланган.
Шуниси аниқки, корхонада дастлабки йиллар мутахассисларнинг ривожланишига катта таъсир кўрсатилмоқда. Бу борада ОКМКда янги ёлланган ёш ишчиларнинг ижтимоий ва касбий мослашуви бўйича жадал ишлар олиб борилмоқда. Масалан, "Устоз ва шогирд" анъанаси доирасида ҳар бир ишга қабул қилинувчига тажрибали мутахассис тайинланади, унга кон ишлаб чиқаришнинг мураккаб ва жиддий жараёнини тез тушунишга ёрдам беради.
Ёш ишчиларни илмий-техник фаолиятга жалб этишга катта эътибор қаратилмоқда. Корхонада ўтказилаётган анжуман ва форумлар, касб маҳорати танловлари профессионал савияни юксалтириш ва ёш ишчиларга ўз ишини такомиллаштириш имконини бермоқда.
Бундан ташқари, ёшлар Иттифоқи қошида ёш металлурглар, бойитувчилар, энергетиклар, механиклар учун ёш мутахассислар Кенгаши ва клублар ташкил этилган. Улар янги ва мавжуд технологик жараёнларни такомиллаштириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифатини оширишда иштирок этиш имконини бермоқда. Шу туфайли 20дан ортиқ ёш мутахассислар ўзларининг инновацион таклифлари ва ихтиролари учун патент олишган, бу эса иқтисодий ва бошқарув самарадорлигини оширишга шароит яратган.
"Ёш мутахассислар корхона илмий ҳаётида фаол иштирок этмоқда. Хусусан, биргина жорий йилнинг ўзида ёшларимиздан 12 та рационализаторлик таклифи тушди. Улар синовдан ўтказилиб, ишлаб чиқаришга тадбиқ этилди. Яна 5 таси рўйхатга олиш босқичида, бу масала йил охиригача ҳал бўлади", - деди Салимов.
Ўзини малакали мутахассис сифатида намоён қилганлар Ёшлар Иттифоқи томонидан раҳбарлик лавозимлари заҳирасига тавсия этилади. Шунингдек, мунтазам равишда "Ёш раҳбар" танлови ҳам ўтказилиб, ғолиблар келажакда жиддий лавозимга эга бўлишлари мумкин. Таъкидлаш лозимки, бугунги кунда ОКМКда 150 дан ортиқ ёшлар ўзларига ишониб топширилган ишлаб чиқариш майдончаларини муваффақиятли бошқармоқдалар.
Дам олиш учун шароитлар
Комбинат ёшлари нафақат касб-ҳунар соҳасида, балки корхонанинг ижтимоий ҳаётида ҳам ўзини намоён этиб, ўз-ўзини ҳар томонлама ривожлантириш билан фаол шуғулланмоқда. Бунинг учун барча шароит мавжуд.
Олмалиқ шаҳрида комбинат таркибида "Металлург" Маданият саройи ва иккита йирик спорт мажмуаси фаолият кўрсатмоқда. Уларда 20 дан ортиқ тўгарак ва секциялар ишламоқда.
Шунингдек, йил давомида комбинатда нафақат ишчи ёшларни бирлаштириш, балки уларнинг ижодий, касбий ва етакчилик фазилатларини аниқлаш ва ривожлантиришга қаратилган турли танлов ва маданий тадбирлар тизимли ташкил этилмоқда.
"Тизимли равишда спорт тадбирлари ўтказилади –футбол мусобақалари, сузиш, велосипед марафонлари ва бошқалар ташкил этилади. Яқинда илк бор киберспорт беллашувлари ўтказилди. Ёш ишчилар" Заковат " ва “ҚВЗ" ўйинларида иштирок этишмоқда", - деди ОКМК Ёшлар иттифоқи раиси Аброр Комилов.
Эртанги кунга ишонч
Таълим ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш ёшлар билан ишлашнинг яна бир йўналишидир. Зеро, келажакка ишонч - ёш авлод меҳнаткашлар вакиллари учун катта рағбат деса, хато бўлмайди.
Олмалиқда комбинат учун мутахассислар тайёрлайдиган Тошкент Давлат техника университети ва "МИСиС" Миллий тадқиқот технологик университети филиаллари мавжуд. 2019 йилда ОКМК раҳбарияти илтимосига кўра 114 нафар мутахассис олий ўқув юртларига ўқишга кирган. Ўтган йили корхона томонидан 90 нафарга яқин кишининг ОТМларда ўқиши ташкил этилган. Бу йил 86 та илтимоснома берилган.
Шу билан бирга, ОКМК биргина корхона ходимларига ўзининг ҳаётдаги ўрнини топишга ёрдам бериш билан чекланаётгани йўқ.
"Комбинат ташаббуси билан вилоятда яшовчи "Темир дафтар"даги ёшларни долзарб касб-ҳунарга ўргатиш бўйича қисқа муддатли курслар ташкил этилди. Кам таъминланган оилалар ёшларига ўз бизнесини очиш учун корхона балансидаги бўш бинолар ажратилган. Шунингдек, улар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириладиган ер участкаларида ишлашга жалб этилган, шу мақсадлар учун комбинат томонидан 250 гектар ер ажратилган", - деди Беҳзод Салимов.
ОКМК вакилининг сўзларига кўра, 2019 йилда комбинат томонидан 10 та етти қаватли уй-жой қурилган. Корхонанинг 200 нафарга яқин ёш мутахассислари ва уларнинг оилалари фоизсиз кредит асосида уй-жой билан таъминланган. Бу йил ҳам завод ташаббуси билан яна 9 та 16 қаватли бино қурилиши молиялаштирилган. Келаси йилнинг март ойида бу хонадонларнинг калитлари навбатдаги ёш ишчиларга топширилади.
Изоҳлар мавжуд емас