Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Абу Али ибн Сино номидаги Жамоат саломатлиги техникумида таҳсил олган, Қаршидаги ётоқхонадан ўзини пастга ташлаган 20 ёшли талаба-қизнинг ўлими тафсилотлари аниқ бўлди. Бу ҳақда “Қашқадарё янгиликлари” Телеграм-каналига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамизки, фожиали воқеа 30 ноябрь куни соат 19.00 да содир бўлган. Ишни Қарши прокуратураси тергов қилмоқда. Ўлим сабаблари ва иш билан боғлиқ бошқа ҳолатларни аниқлаш учун суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ётоқхона ходимлари ва яшовчиларининг сўзларига кўра, иккинчи курс талабаси тўртинчи қаватдан эмас, балки бешинчи қаватдан ўзини пастга ташлаган. Ётоқхонага ўрнатилган кузатув камераларига қараганда, қиз бешинчи қаватга чиқиб, залда ҳеч ким қолмагунча кутиб турган ва деразадан ўзини ташлаган.
Марҳума қиз Чироқчи туманида истиқомат қилган. У ётоқхонанинг тўртинчи қаватида опаси билан яшаган. Талабалар уни қувноқ ва дилкаш аълочи қиз сифатида уни таърифлашган.
Баъзи хабарларга кўра, у опаси билан тез-тез жанжаллашиб турган. Айтишларича, опаси синглисини бир йигит билан гаплашиб юришда айблаб, бу ҳақда ота-онасига айтиб берган. Бироқ, вафот қилган қиз барча танишларига ҳеч ким билан гаплашмаслигини айтган. Ушбу можародан кейин у опасига смартфонини бериб, ўлимидан бир неча кун олдин ижтимоий тармоқлардан фойдаланмаган.
Изоҳлар мавжуд емас