Йил бошидан  4  минг нафар  ўзбекистонлик мигрантлар хорижга ишлаш  учун жўнатилган
Жамият

Йил бошидан 4 минг нафар ўзбекистонлик мигрантлар хорижга ишлаш учун жўнатилган

443

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги маълумотларига ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар беришича, йил бошидан 4 минг нафар ўзбекистонлик мигрантлар хорижга ишлаш учун жўнаб кетишган.    

Пандемия шароитида иш берувчилар билан олиб борилган музокаралар натижасида Ўзбекистон фуқароларини ушбу давлатларга ишга жалб қилиш бўйича келишувга эришилган бўлиб, 3209 нафар Ўзбекистон фуқаролари Россия Федерациясига ташкилий равишда ишга юборилган. Шунингдек, 488 киши Қозоғистонга, 101 киши Жанубий Кореяга, 3 киши БААга жўнатилган.

“Саралаб олинганларнинг барчаси белгиланган эпидемиологик талаблар ва карантин чекловларига риоя қилган ҳолда турли объектларда иш бошлайди.. Хорижда ишлаш учун меҳнат мигрантлари гуруҳларини шакллантириш жараёни давом этмоқда”, - дея таъкидлади Агентлик.

Эслатиб ўтиш жоизки, кеча Ўзбекистон ва Россия Ташқи ишлар вазирлари Абдулазиз Комилов ва Сергей Лавров ўзбекистонлик мигрантларнинг Россияга боришларини тўлақонли таъминлаш учун олиб борилаётган ишлар хусусида айтиб беришди.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...