Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 2026 йилнинг январь–сентябрь ойларида Ўзбекистонда 3,4 мингга яқин йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Авариялар оқибатида 5,5 мингдан ортиқ киши жабрланган. Ҳудудлар орасида энг кўп ЙТҲ Самарқанд вилоятида содир бўлган.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, тўққиз ойда Самарқанд вилоятида 471 та ЙТҲ қайд этилган. Бу кўрсаткич бўйича Тошкент вилояти 459 та авария билан иккинчи, пойтахт эса 458 та ҳолат билан учинчи ўринни эгаллаган.
Шунингдек, Наманган вилоятида 342 та, Фарғона вилоятида 340 та ЙТҲ содир бўлган. Андижон вилоятида 219 та, Қашқадарёда 215 та ва Сурхондарёда 199 та авария қайд этилган.
Энг кам ЙТҲ Хоразм ва Навоий вилоятларида кузатилган — мос равишда 127 ва 117 та. Бухоро вилоятида 82 та, Сирдарё вилоятида эса 77 та авария содир бўлган.
Статистикага кўра, мамлакатда қайд этилган ҳар еттита ЙТҲнинг қарийб биттаси Самарқанд вилояти ҳиссасига тўғри келади.
Таққослаш учун, 2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда 2 286 та ЙТҲ қайд этилиб, уларда 3 306 киши жабрланган эди.

Изоҳлар мавжуд емас