Загрузка
Загрузка
ЙПХ ходимларига ҳайдовчилардан йўл четида жарима ундириш тақиқланади
Жамият

ЙПХ ходимларига ҳайдовчилардан йўл четида жарима ундириш тақиқланади

40
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.   Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилардан жаримани бевосита ҳодиса жойида ундириш тақиқланади. Янги тартибга кўра, маъмурий баённомалар электрон шаклда расмийлаштирилади, жарима тўловлари эса белгиланган расмий тўлов каналлари орқали амалга оширилади.

Бу тартиб Ички ишлар вазирининг 2026 йил 4 сентябрдаги 502-сон буйруғи билан тасдиқланган йўриқномада белгиланган. Янги қоидалар 2027 йил 7 январдан кучга киради.

Йўриқномага мувофиқ, йўл-патруль хизмати ходимлари қоидабузарликни аниқлаган жойнинг ўзида ҳайдовчидан жарима пулини қабул қилиши ёки ундириши мумкин эмас.

Маъмурий баённомалар асосан ЙҲХХнинг "Маъмурий амалиёт" электрон тизими орқали расмийлаштирилади. Ҳайдовчи ва ишда иштирок этувчи шахслар ҳужжатни электрон имзо ёки бармоқ изи орқали тасдиқлаши мумкин.

Шу тариқа, жарима тўлаш жараёни инспектор билан бевосита пул ҳисоб-китобига боғлиқ бўлмайди. Ҳайдовчилар тўловни банк кассалари, электрон тўлов тизимлари ва мобил иловалар орқали амалга оширилади.

Янги тартиб маъмурий ишларни расмийлаштириш жараёнини рақамлаштириш, тўловларнинг шаффофлигини таъминлаш ва ҳайдовчилар билан ЙПХ ходимлари ўртасидаги бевосита пул муносабатларини бартараф этишга қаратилган.

Олдинроқ Ўзбекистонда йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун белгиланган жарима 60 кун ичида тўланмаса, ҳайдовчининг автомобили жарима майдончасига жойлаштирилиши юзасидан ахборот бергандик.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...