Загрузка
Загрузка
"Кўча" инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинланди
Ҳодисалар

"Кўча" инспекторига нисбатан хизмат текшируви тайинланди

33
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.    Тошкентда йўл ҳаракати қоидасини бузгани учун тўхтатилган ҳайдовчини ҳақорат қилган Йўл-патруль хизмати инспектори лавозимидан четлатилди. Унга нисбатан хизмат текшируви тайинланди.

Ҳодиса 2026 йил 8 ноябрь куни соат 20:20 атрофида пойтахтнинг Шаҳрисабз кўчасида содир бўлган. Ҳайдовчи "ҳаракат тўғрига" йўл белгиси талабига зид равишда чапга бурилгани учун ЙПХ ходими томонидан тўхтатилган.

Ўзаро мулоқот давомида юзага келган тортишувда иккинчи сафарбарлик гуруҳи инспектори, кичик сержант Раҳимов хизмат одоби қоидаларига зид равишда "Мен кўчаман" деб ҳайдовчини ҳақорат қилган. 

Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълум қилишича, инспектор эгаллаб турган лавозимидан четлатилган ва унга нисбатан кечиктириб бўлмас хизмат текшируви тайинланган.

Идора вакили ходимлар ҳар қандай вазиятда фуқаролар манфаати учун хизмат қилиши, ички ишлар органлари обрўсига путур етказадиган хатти-ҳаракатларга йўл қўймаслиги кераклигини таъкидлаган.

Аввалроқ Ховос тумани Ички ишлар бўлими ходимларининг фуқаронинг хонадонига кириб, унинг турмуш ўртоғини олиб кетишга урингани бўйича ўтказилган хизмат текшируви натижасида ҳам 4 нафар ходимга интизомий жазо чоралари қўлланилганди. Яна бир ходимнинг хатти-ҳаракатларига якуний баҳо бериш масаласи Интизомий кенгашга ҳавола этилган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...