Загрузка
Загрузка
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қиз жинсий зўравонлик қурбони бўлди
Ҳодисалар

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қиз жинсий зўравонлик қурбони бўлди

59
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи вояга етмаган қиз 28 сентябрь куни Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада жинсий зўравонликка учраган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи қамоққа олинган.

Маълум қилинишича, воқеа ҳақидаги хабардан кейин Қўқон шаҳар прокуратураси 29 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 128-моддаси 3-қисми "а" банди билан жиноят ишини қўзғатган.

Тергов доирасида гумонланувчи ушланиб, 30 сентябрь куни унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда иш бўйича зарур экспертизалар тайинланган ва дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Жабрланувчига руҳий ҳолатини тиклаш ва ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида психологик ҳамда юридик ёрдам кўрсатилмоқда. Ҳолат Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги назоратига олинган.

Айни пайтда Қўқондаги ҳолат бўйича тергов давом этмоқда. Якуний ҳуқуқий баҳо суд жараёни натижаларига кўра берилади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида эркак хотинини ўлдиришдан олдин 2,5 ёшли қизига жинсий зўравонлик қилганди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...