Загрузка
Загрузка
Юқори калорияли ва осон ҳазм бўладиган маҳсулотлар. Мутахассис Ўзбекистон шароитида  карантин учун  озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларнинг стратегик заҳираси қандай бўлиши кераклигини айтди
Жамият

Юқори калорияли ва осон ҳазм бўладиган маҳсулотлар. Мутахассис Ўзбекистон шароитида карантин учун озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори-дармонларнинг стратегик заҳираси қандай бўлиши кераклигини айтди

1539
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Дунёдаги эпидемиологик вазият тобора авж олмоқда. Ҳар куни COVID-19 вируси билан касалланганлар сони ортиб, турли мамлакатларда ҳаракатланишда қаттиқ чекловлар ва ҳатто уйдан чиқмаслик билан боғлиқ карантин режими жорий этилмоқда.

Энг ёмон вазиятга тайёрланаётган одамлар ваҳима таъсирида дўкон жавонларини бўшатаётганликлари одатий бўлиб қолмоқда. Аммо карантин даврида дастурхонда нималар бўлиши керак? Бу ҳақида тиббиёт фанлари доктори, профессор Мамлакат Рустамова Batafsil.uz мухбирига гапириб бериб, "стратегик захира" қандай маҳсулот ва дори-дармонлардан иборат бўлиши кераклигини айтди.

Даставвал, стратегик заҳира зарур маҳсулот ва дори-дармонларни ўз ичига олиши лозимлигини яхши тушуниб, бундай захирага эга бўлишни истаганлар ўз хоҳиши ва соғлиғининг хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда маҳсулотлар рўйхатини тузиши мумкин.

Мамлакат Тулебаевнанинг сўзларига кўра, стратегик захирани яратишда юқори калорияли, аммо осон ҳазм бўладиган маҳсулотларни ўз ичига олиши кераклигини эсдан чиқармаслик керак.

"Карантин даврида 7-10 кунга мўлжалланган маҳсулот заҳирасига эга бўлиш, маҳсулотлар эса юқори калорияли ва осон ҳазм қилинадиган бўлиши лозим. Ҳозирда ҳамма уйда ўтириб, кам ҳаракатчан   турмуш тарзини олиб бормоқда. Шунинг учун биринчи навбатда кўпроқ сабзавот ва кўкатларни истеъмол қилиш тавсия этилади. Сабзавотлардан   мен карамни тавсия қилардим, чунки у калий, натрий ва магний билан бойитилган бўлиб, тинчланиш жараёнига ёрдам беради. Бундан ташқари, овқатланиш   рационига қовоқ, сабзи, турп ва лавлагини ҳам қўшиш мақсадга мувофиқдир”, - деди мутахассис.

Картошкага келадиган, уни меъёрда истеъмол қилиш тавсия этилади, чунки бу маҳсулот вазн ортишига сабаб бўлиб, семиртириши мумкин. Кўкатлардан Мамлакат Рустамова яшил пиёз, саримсоқ, шивит ва кашнич истеъмол қилишни маслаҳат беради.

Бундан ташқари, сут ва сут маҳсулотлари - творог, пишлоқ, сариёғ фойдали хусусиятларга эга. Бу борада уларнинг ишлаб чиқарилган санасига эътибор бериш жуда муҳим саналади. Сут маҳсулотларини максимал сақлаш муддати 10 кунни ташкил этади.

Шу билан бирга, макарон ва дон маҳсулотлари ҳам фойдалидир. Гречкадан ташқари бошқа бир қатор фойдали ва мазали ёрмалар ҳам бор. Масалан, гуруч, мош, нўхат ва ясмиқ кабилар организм учун зарур бўлган оқсилга эга. Гўшт маҳсулотлари масаласида айрим ноаниқликлар мавжуд. Ёғли таомларни ҳазм қилиш қийинроқ бўлганлиги сабабли, мутахассис парранда гўштини истеъмол қилишни тавсия қилади.

"Мол гўшти масаласида эҳтиёт бўлиш керак. Чунки карантин даврида биз оғир жисмоний машқларни бажармаймиз ва ёғли ҳамда хамирли овқатни ҳазм қилиш қийинлашади. Ушбу маҳсулотларни суистеъмол қилиш ошқозон-ичак фаолиятини бузилишига олиб келиши мумкин. Шунинг учун товуқ гўштини истеъмол қилинг, у организмга осонгина сўрилади. Мен тухум ейишни ҳам тавсия қилардим ", - деди профессор.

Мамлакат Тулебаевнанинг таъкидлашича, ўзини яккалаш шароитида қуруқ мевалар ва ёнғоқларни истеъмол қилиш фойдалидир. Уларда организм учун зарур бўлган витаминлар ва озуқа моддалари жуда кўп. Энг фойдалиси- қуритилган ўрик бўлиб, у ичакнинг ишлашини яхшилайди, олхўри қоқи моддалар алмашинувини тезлаштиради ва танадан ортиқча тузларни олиб чиқаради. Майиз эса касалликдан кейин тикланиш даврида ўта фойдали ҳисобланади.

Ёнғоқ таркибида C, В, Е витаминлари, магний, темир, фосфор ва кўп тўйинмаган ёғли кислоталар мавжуд. Ёнғоқ мия ишлаши, овқат ҳазм қилиш жараёнига самарали таъсир кўрсатади, иммунитетни мустаҳкамлашга ва витамин етишмаслигини бартараф этишга ёрдам беради. Ер ёнғоқлари антиоксидантлар, А, D, В витаминлари, фойдали ёғ ва моддаларга бой бўлиб, қон ивишини оширади.

Юқоридагилар бирга, чой, қаҳва ва ширинликлардан ҳам истеъмол қилиб туриш керак. Аммо Мамлакат Рустамованинг айтишича, бунга алоҳида эътибор бериш талаб этилади. У ширинликлардан уй мураббоси ва пишириқларни тавсия қилади. Шунингдек, рационга асални ҳам киритиш мумкин. Аммо уни меъёрида истеъмол қилиш керак.

Озиқ-овқат жамлашда биринчи ёрдам тўплами (аптечка)ни эсдан чиқармаслик керак. Тиббиёт фанлари доктори тўпламни аввало биринчи ёрдам воситалари, хусусан, ҳарорат пасайтирувчи ва оғриқ қолдирувчи дорилар, шунингдек, шамоллаш ва аллергияга қарши препаратлари билан тўлдириш лозимлигини эслатиб ўтди. Бу борада дорини қабул қилишдан олдин шифокор билан маслаҳатлашиш муҳимдир.

Ниҳоят, Мамлакат Тулебаевна фуқароларни кўп миқдордаги маҳсулотларни харид қилмасликка чақириб, ҳафтасига бир маротаба дўконга боришни маслаҳат берди.

“Бу даврда биз бошқалар ҳақида ўйлашимиз керак, узоқ муддатга мўлжалланган кўп миқдорда маҳсулот сотиб олишнинг ҳожати йўқ. Маҳсулотларни 7-10 кунга мўлжаллаб олиш маъқул. Биринчидан, маҳсулотлар бузилиши мумкин, иккинчидан - бошқалар ҳақида ҳам ўйлаш керак. Акс ҳолда, одамлар керакли маҳсулотни уйдан узоқда излашга мажбур бўлишади. Бу эса коронавирус тарқалиши билан боғлиқ вазиятга салбий таъсир қилиши мумкин ", - дея хулоса қилди у.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...