Загрузка
Загрузка
“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 9 май байрамининг нишонланишини  сиёсийлаштирмасликка чақирмоқда
Жамият

“Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 9 май байрамининг нишонланишини сиёсийлаштирмасликка чақирмоқда

469
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати 9 май байрамининг нишонланишини сиёсийлаштирмаслик, “андозалаштиришга берилмаслик, вазмин ва жамиятимиз қадриятларига таянган ҳолда нишонлаш”га чақирмоқда. Ҳаракатнинг баёнотида айтилишича, 9 май - фашизм устидан қозонилган ғалаба кунигина эмас, балки  бугунги тинчликнинг қадрига етиш куни сифатида жамиятимиз онгу шууридан жой олган қадриятдир. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

“Ўзбекистонда 9 май - Хотира ва қадрлаш куни сифатида нишонланади. Ҳар йили май ойи бошларида турли расмий ва норасмий доираларда ушбу кунни сиёсийлаштиришга бўлган ҳаракатлар кузатилади”, - деб айтилмоқда ҳаракат  баёнотида.

“Юксалиш”нинг фикрича, Ўзбекистон учун 9 май қандай чуқур қадриятларни акс эттиришини халқаро ҳамжамият тушуниши муҳимдир.  

Биринчидан, ушбу кунда инсоният тарихидаги энг даҳшатли ва қонли Иккинчи жаҳон урушида ҳалок бўлган ярим миллиондан зиёд ўзбекистонликларнинг руҳи хотирланади. 

Иккинчидан, 9 май — урушда қатнашган 1,5 миллиондан ортиқ ватандошимизнинг жасоратини, фронт ҳудудларидан Ўзбекистонга кўчирилган бир миллионга яқин оила ва болаларни қабул қилган  халқимизнинг бағрикенглигини англаш ва қадрлаш куни. 

Учинчидан, бу кунда Жаҳон урушидан олдин ва кейинги тарихимизда Ватанимиз тинчлиги ва равнақи учун жонини фидо қилган барча аждодларимиз хотирланади. Ҳаёт бўлганларига эса ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилади, қўллаб-қувватлаш чоралари кўрилади. 

“Бир сўз билан айтганда, 9 май — фашизм устидан қозонилган ғалаба кунигина эмас, балки халқимиз уруш ва тинчликда кўрган катта фожиалардан хулоса чиқариш, бугунги тинчликнинг қадрига етиш куни сифатида жамиятимиз онгу шууридан жой олган қадриятдир. Шунинг учун, 9 май санасини ортиқча сиёсийлаштирмаслик, андозалаштиришга берилмаслик, вазмин ва жамиятимиз қадриятларига таянган ҳолда нишонлаш — энг тўғри ва маъқул йўлдир”, - дея таъкидламоқда ҳаракат.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...