Юлдуз Усмонова ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари  ходимлари  ва уларнинг  ота-оналаридан яна бир бор узр сўради
Жамият

Юлдуз Усмонова ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва уларнинг ота-оналаридан яна бир бор узр сўради

1546

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Юлдуз Усмонова ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари ходимлари ва уларнинг ота-оналаридан яна бир бор узр сўраган. Хонанданинг кечириш сўраганини акс эттирувчи видеоролик Усмонованинг Instagram-аккаунтида эълон қилинган. Бу тўғрисида Batafsil.uz мухбири хабар бермоқда. 

Аввалроқ ёзганимиздек, хонанда Сирдарё вилояти учун тўпланган инсонпарварлик ёрдамини тунгги пайтда юборишдан бош тортгани учун ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларини ҳақорат қилган. Юлдуз Усмонова ўз сўзларини камерага олиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилган. Кейинчалик хонанда айтган сўзлари учун узр сўради.

Кечирим сўраб мурожаат қилган янги видеосида Юлдуз Усмонова ўйламасдан ва ғазабланиб кўп нарса айтиб юборганини тушунтирган. У шундай муқаддас ойда ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ва уларнинг ота-оналаридан кечирим сўраган. Актриса ўз хатосини тан олган ва бундай мураккаб кунларда бирлашиб, хафаларни унутишни илтимос қилган.

Хонанданинг ҳақоратли видеоси нафақат жамиятда катта шов-шувни, балки расмий идораларнинг ҳам салбий муносабатини келтириб чиқарди. Тошкент шаҳар ИИББ ушбу ҳодиса юзасидан расмий тергов ҳаракатини бошлаб юборди. Ички ишлар вазирлиги Юлдуз Усмонова ўзининг одобсизлигини намоён қилганлиги ва барча ҳуқуқ-тартибот ходимларини атайлаб ҳақорат этганлигини билдириб, унга нисбатан қонунга мувофиқ чоралар кўришга ваъда берган.

Маданият вазирлиги ҳам актрисанининг ҳатти-ҳаракатини қоралаб, ички ишлар идоралари ходимлари икки ой давомида кечаю кундуз ишлаганини Юлдуз Усмоновага эслатиб ўтди.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...