Загрузка
Загрузка
Юнусобод туманидаги қора моллар қабристони ҳудудида қурилиш ишлари тўхтатилган
Жамият

Юнусобод туманидаги қора моллар қабристони ҳудудида қурилиш ишлари тўхтатилган

1250
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўткан куни Юнусобод тумани аҳолисининг хавторини акс этган видеолавҳалар ижтимоий тармоқларда пайдо бўлди. Видеодан маълум бўлишича, илгари Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтининг қора моллар қабристони ҳудудида қурилиш ишлари бошланган. Туман маъмуриятининг таъкидлашига қараганда, видео пайдо бўлгач, барча қурилиш ишлари тўхтатилган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Туман ҳокимлигида вазиятни ўрганиш учун ҳоким ўринбосари раҳбарлигида экология, кадастр, санитария-эпидемиология хизмати бошқармалари ҳамда фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари иштирокида махсус ишчи гуруҳ ташкил этилган. Ушбу гуруҳ аъзолари қурилиш майдончасига ташриф буюришган ва вазиятни ўрганишган.

"Аниқланган барча ҳолатлар бўйича тегишли чоралар кўрилди, қурилиш ишлари тўхтатилди. Шунингдек, ваколатли органга, яъни қурилиш вазирлигига олиб борилаётган қурилишга ҳуқуқий баҳо беришни илтимос қилиниб, сўров юборилди", – дея таъкидламоқда ҳокимлик.

Эслатиб ўтамизки, 2019 йил апрель ойида СЭС микробиологик, бактериологик ва иммунобиологик препаратларни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш билан шуғулланувчи Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти ҳудудида учта қора мол қабристони (Беккари хандаги) топилганини маълум қилган эди.

Беккари хандаги-бу ҳайвонларнинг жасадларини йўқ қилиш ва зарарсизлантириш учун мўлжалланган махсус жиҳозланган иншоот. Бундай хандакнинг деворлари ва пастки қисми сув ўтказмайдиган материал билан изоляция қилинган, хандакнинг ўзи чуқур ариқ ва икки метрли панжара билан ўралган, шунингдек қопқоқ билан ёпилган. Унинг чуқурлиги 10 метр, кенглиги эса 3 метрга етади.

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...