Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Бош прокуратура Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани, Бобур кўчаси 7-уйда жойлашган маданий мерос объектининг сақланишига хавф солаётган ҳоким қарорини ноқонуний деб топиш бўйича судга даъво аризаси берди. Бу ҳақда 24 сентябрь куни Маданий мерос агентлиги матбуот хизмати хабар берди.
Назорат органи ушбу қарорни Маданий мерос агентлигининг расмий мурожаатидан сўнг қабул қилган бўлиб, агентлик позициясини тўлиқ қўллаб-кувватлаган. Текширувлар ўтган йилларда қабул қилинган ва тарихий бинонинг сақланишига таҳдид солаётган қарорларга ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ўтказилган.
Маданий мерос агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари Эльмурод Нажимовнинг таъкидлашича, шахсий манфаатлар йўлида мамлакатнинг маданий ва тарихий меросини йўқ қилишга бўлган ҳар қандай уринишларга қарши фақат қонуний тартибда қатъий кураш олиб борилади.
Аввалроқ "Миллий тикланиш" партияси етакчиси Алишер Қодиров Маданий мерос агентлигини кескин танқид қилиб, пойтахт марказидаги айрим бинолар маданий мерос объекти мақомига эга бўлса-да, жамият учун ҳеч қандай қийматга эга эмаслиги айтганди. Мисол тариқасида у айнан юқорида тилга олинган Бобур кўчасидаги бинони қандайдир "рус рассомининг уйи" деб тилга олганди, унинг фикрича, унинг қиймати Шоҳи Зинда каби ёдгорликлар билан тенг эмас.
Кейинчалик Маданий мерос агентлиги ушбу объектни сақлаш сабабларини тушунтирган эди. Бу Алишер Қодировнинг пойтахт марказидаги айрим эски биноларни, жумладан "рус рассомининг уйи"ни сақлаш заруратига шубҳа билдирганидан кейин юз берган. Блогер ва жамоат фаоли Ислом Капарзо эса Қодировнинг ёндашуви давом эттирилса, Тошкентдаги кўплаб тарихий бинолар тақдирига шу мезон билан қарашга тўғри келишини айтган эди.

Изоҳлар мавжуд емас