Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. 23 сентябрь куни шахмат бўйича ўтказилаётган Олимпиадада Ўзбекистон-1 эркаклар жамоаси навбатдаги турда Хитой терма жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Ушбу муваффақият жамоанинг турнирдаги пешқадамлик ўрнини янада мустаҳкамлади.
Учрашувда Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев ўз партияларида ёрқин ғалабаларни қўлга киритиб, жамоага муҳим очколарни олиб келган.
Жавоҳир Синдаров ҳамда Муҳиддин Мадаминов эса рақиблари билан дуранг ўйнаб, умумий ғалабани таъминлаган.
Бундан олдинги турда Ўзбекистон вакиллари Ҳиндистон терма жамоасини ҳам мағлубиятга учратиб, мусобақада яккапешқадамга айланган эди.
Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг

Изоҳлар мавжуд емас