Ўзбекистон аҳолини қишда таъминлаш учун газ омборларини тўлиқ тўлдиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, расмийлар томонидан  кўмирни  етказиб  бериш  тизими қайта кўриб чиқилади
Жамият

Ўзбекистон аҳолини қишда таъминлаш учун газ омборларини тўлиқ тўлдиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, расмийлар томонидан кўмирни етказиб бериш тизими қайта кўриб чиқилади

428

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон аҳолини қишда таъминлаш учун газ омборларини тўлиқ тўлдиришни режалаштирмоқда. Шунингдек, расмийлар томонидан кўмирни етказиб бериш тизими қайта кўриб чиқилади. Бу ҳақида Энергетика вазирининг ўринбосари Шерзод Хўжаевга ҳавола қилган ҳолда мухбиримиз хабар бермоқда.

"Ҳозирда ер ости газ омборларида табиий газни тўплаш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан илгарилаб бормоқда. Афсуски, ўтган йили ер ости газ омборлари тўлиқ тўлдирилмади. Режага кўра, омборларни қишда   ҳам тўлдира оламиз ва натижада газ барқарор етказиб берилади”, - деди Хўжаев мухбиримизга берган интервьюсида.

Унинг сўзларига кўра, бу буорада жуда муҳим бир нарса бор: агар аҳоли етарлича газ олмаса, у электр энергияси билан исита бошлайди, бу табиий равишда ишлаб чиқариш қувватига юкни оширади ва натижада узилишлар юз бериши мумкин.

"Бундан ташқари, ҳозирда аҳолини кўмир билан таъминлаш тизими бутунлай қайта кўриб чиқилмоқда. Қишлоқ жойларда иситиш учун кўмирдан фойдаланишнинг техник фойдаланмади, чунки логистика соҳасида жиддий камчиликлар мавжуд эди. Яъни ўнлаб километрларни босиб ўтиш, уни сотиб олиш, қандайдир йўл билан олиб келиш керак бўларди. Бу жуда қийин. Энди ёндашув тубдан ўзгармоқда",- деди вазир ўринбосари.

Унинг айтишича, логистика бутунлай қайта кўриб чиқилади. Кўмир омборхонадан, ҳеч бўлмаганда қишлоқларгача етказилади.

Бундан ташқари, Хўжаевнинг қўшимча қилишича, бу йил энергетиклар ўтган йилга нисбатан беш миллиард киловатт-соат электр энергиясини ишлаб чиқаришни режалаштирмоқдалар. Бунинг учун 2019 йилда бўлгани каби бир хил ҳажмдаги газ ишлатилиши жуда муҳимдир. Бу аҳоли ва корхоналарнинг барқарор ишлашига имкон беради. Бу ҳақида олдинги мақоламизда батафсил маълумот берилган.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...