Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон аҳолиси 40 миллионга яқинлашди
Жамият

Ўзбекистон аҳолиси 40 миллионга яқинлашди

27
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz.  ​2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси 39 миллион 535 минг 225 кишига етди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, аҳоли сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 692,2 минг кишига ёки 1,8 фоизга кўпайган. Ҳудудлар орасида аҳоли энг кўп Самарқанд вилоятида, энг кам эса Сирдарё вилоятида қайд этилган.

Аҳоли сони бўйича Самарқанд вилояти 4,46 миллион киши билан биринчи ўринда турибди. Ундан кейин Фарғона вилояти — 4,29 миллион ва Тошкент вилояти — 3,8 миллион киши билан келади.

Қашқадарё вилоятида 3,75 миллион, Андижон вилоятида 3,57 миллион, Тошкент шаҳрида эса 3,28 миллион киши истиқомат қилади. Наманган вилояти аҳолиси 3,19 миллион, Сурхондарё вилояти аҳолиси 3,03 миллион кишини ташкил этган.

Қорақалпоғистон Республикасида 2,17 миллион, Хоразм вилоятида 2,16 миллион, Бухоро вилоятида 2,13 миллион киши яшайди. Жиззах вилояти аҳолиси 1,55 миллион, Навоий вилояти аҳолиси 1,2 миллион кишига яқин. Сирдарё вилояти 965,4 минг киши билан аҳоли сони энг кам ҳудуд бўлиб қолмоқда.

Статистика қўмитаси келтирган маълумотлар аҳоли сони ўсаётганини кўрсатади. Бир йилдаги ўсиш қарийб 692 минг кишини ташкил этган. Бу кўрсаткич ҳудудларда уй-жой, мактаб, боғча, тиббий хизмат ва транспорт инфратузилмасига бўлган эҳтиёжни режалаштиришда муҳим аҳамиятга эга.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси аҳоли ва қишлоқ хўжалигини рўйхатга олиш тадбирининг дастлабки натижаларини эълон қилганда, мамлакат аҳолиси сони 39 047 321 нафарни ташкил этгани аниқланганди, бу 1989 йилдаги кўрсаткичга нисбатан икки баробар кўпдир.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...