Загрузка
Загрузка
Ўзбекистон Афғонистонга 40 тонна қишлоқ хўжалиги уруғи юборди
Жамият

Ўзбекистон Афғонистонга 40 тонна қишлоқ хўжалиги уруғи юборди

13
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Ўзбекистон Афғонистонга 40 тонна қишлоқ хўжалиги экинлари уруғини гуманитар ёрдам сифатида бепул тақдим этди. Ёрдам таркибидан пахта, шоли ҳамда сабзавот ва полиз экинлари уруғлари ўрин олган. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Уруғчиликни ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилган етказиб бериш доирасида афғон фермерлари ва аграр ташкилотларига 20 тонна сертификатланган пахта уруғи, 20 тонна шоли уруғи ҳамда 500 килограмм юқори сифатли сабзавот ва полиз экинлари уруғлари топширилган. 

Мутасаддиларнинг таъкидлашича,  мазкур ёрдам Афғонистонда озиқ-овқат хавфсизлигини мустаҳкамлаш, қишлоқ аҳолиси бандлигини ошириш ва замонавий агротехнологияларни жорий этишга хизмат қилиши кутилмоқда. 

Шунингдек, Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик изчил кенгайиб бораётгани қайд этилган. Амалга оширилаётган қўшма ташаббуслар иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, минтақавий барқарорликни мустаҳкамлаш ва яхши қўшничилик муносабатларини янада кучайтиришга қаратилган. 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонлик тадбиркорлар ва экспортёрлар учун Афғонистон бозори энг истиқболли ва тез ўсиб бораётган йўналишлардан бирига айланмоқда. Жорий йилнинг дастлабки тўрт ойи (январь-апрель) якунларига кўра, Ўзбекистондан Афғонистонга қилинган экспорт ҳажми 550 миллион долларни ташкил этган.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...