Загрузка
Загрузка
Opta Analyst суперкомпютери Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолади
Спорт

Opta Analyst суперкомпютери Ўзбекистон терма жамоасининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолади

22
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Opta Analyst суперкомпютерининг 10 000 та компютер симуляцияси натижаларига кўра, Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида чемпион бўлиш эҳтимоли 0,1 фоиз (айрим ҳисоб-китобларда 0,07 фоиз) деб баҳоланди. Шунга қарамай, терма жамоанинг гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтиб, плей-оффга йўл олиш имконияти анча юқори – деярли 42 фоиз ни ташкил этади.

Ўзбекистон учун мазкур турнир тарихий аҳамиятга эга, чунки жамоа ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионати финал босқичида иштирок этади ва Марказий Осиёдан бу мусобақага чиққан биринчи терма жамоа сифатида қайд этилади. Таҳлиллар жамоанинг кейинги босқичларга чиқиш имкониятларини чорак финалда 3,78 фоизга, ярим финалда 1,16 фоизга, финал эса 0,32 фоизга баҳолаган.

Суперкомпютер модели жамоаларнинг сўнгги ўйин натижалари, халқаро рейтинглар ва рақибларнинг кучи каби статистик кўрсаткичларни ҳисобга олади. Ўзбекистон ушбу турнирда Иордания, Кабо-Верде ва Кюрасао билан биргаликда дебютант жамоалар сифатида майдонга тушади.

Турнирнинг асосий фаворитлари қаторида Испания (ғалаба қозониш эҳтимоли 16,1 фоиз), Франция (13 фоиз), Англия (11,2 фоиз) ва амалдаги жаҳон чемпиони Аргентина (10,4 фоиз) етакчилик қилмоқда. Кучли ўнликдан, шунингдек, Португалия, Бразилия, Германия, Нидерландия, Норвегия ва Белгия терма жамоалари ҳам ўрин олган.

Бундан олдин ҳам суперкомпютер терма жамоаларнинг 2026 йилги жаҳон чемпионатидаги имкониятларини баҳолаганди. Ўшанда Ўзбекистон терма жамоасининг ғалаба қозониш эҳтимоли бу кўрсаткичдан бироз яхши - 0,2 фоизга этиб белгиланган эди.

Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...