Загрузка
Загрузка
Сурхондарёдаги сув омборида қайиқ ағдарилиб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
Ҳодисалар

Сурхондарёдаги сув омборида қайиқ ағдарилиб кетди. Бир киши ҳалок бўлди

18
Загрузка

Ўзбекистон, Тошкент - Batafsil.uz. Сурхондарёнинг Қумқўрғон туманидаги "Жанубий Сурхон" сув омборида бахтсиз ҳодиса юз берди - йўловчилар бўлган қайиқ ағдарилиб кетди, сувга тушган беш кишидан бири чиқа олмай чўкиб кетди.

1 июнь куни соат 17:30 атрофида Сурхондарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига "112" тизими орқали Қумқўрғон туманидаги "Жанубий Сурхон" сув омборида содир бўлган ҳодиса ҳақида хабар келиб тушган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса вақтида қайиқ ағдарилиб кетган, натижада беш киши сувда қолиб кетган. Қутқарувчилар етиб келгунча улардан тўрт нафари мустақил равишда қирғоққа етиб борган, бир киши эса чиқиб кета олмай чўкиб кетган.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари сув ҳавзаси акваториясида зудлик билан кенг кўламли қидирув ишларини бошладилар.

Ҳозирда воқеа жойида прокуратура, ички ишлар органлари ва қутқарув хизматлари ходимлари иш олиб бормоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатлари ва сабаблари аниқланмоқда.

Эслатиб ўтамизки, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида саккиз нафар йўловчиси бўлган электромопед "Нарпай" каналига тушиб кетганди. Тўрт киши қутқариб қолинди, қолганлари ҳалок бўлган.


Загрузка
Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...