Ўзбекистон Alibaba Group билан келишув имзолади. Маркетплейсда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотни ўзида акс этган алоҳида рукн ташкил этилади
Жамият

Ўзбекистон Alibaba Group билан келишув имзолади. Маркетплейсда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотни ўзида акс этган алоҳида рукн ташкил этилади

1207

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузуридаги экспортни рағбатлантириш Агентлиги Хитойнинг Интернет-савдо соҳасидаги энг йирик Alibaba Group компанияси билан ҳамкорлик келишувини тузган. Бу ҳақда мухбиримиз хабар бермоқда.

Ҳужжат доирасида ўзбекистонлик тадбиркорларга электрон Б2Б тизимидан фойдаланиш имконияти тақдим этилади ва маркетплейсда мамлакатимизда ишлаб чиқарилган маҳсулотни ўзида акс этган алоҳида рукн ташкил этилади. Экспортни рағбатлантириш Агентлиги тадбиркорларни рўйхатга олиш ва аъзолик бадаллари билан боғлиқ харажатларни ўз маблағлари ҳисобидан қоплайди.

"Alibaba платформасида Made in Uzbekistan номли махсус рукн яратилади, натижада маҳаллий корхоналар маҳсулотлари 190 дан ортиқ мамлакатда кўрилади. Платформа билан ишлашда Ўзбекистон компанияларини қўллаб-қувватлаймиз, махсус семинар-тренинглар ташкил этамиз. Бундан ташқари, тадбиркорлар Alibabaнинг таҳлил қилиш ва статистика механизмларидан фойдалана олиб, натижада   корхоналар имкониятларини мақбуллаштириш учун йўл очилади", - деди “Ўзбекистон-24” телеканалига Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Бош бошқарма бошлиғи Шоҳжахон Жумаев.

Унинг сўзларига кўра, бу тадбиркорларга савдо динамикасини таҳлил қилиш, энг даромадли маҳсулотларни аниқлаш, талаб ва таклифни режалаштириш шароитини яратади.

"Ушбу лойиҳа учун танланган компаниялар бир йил ичида Global Golden Supplie мақомига эга бўлади. Бу мақом экспортни рағбатлантириш Агентлиги ҳисобидан бепул берилади. Бу имкониятлардан чет элга товар экспорт қилаётган ҳар қандай ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчи фойдалана олади", - дея таъкидлади у.  

Ўзбекистон бўйлаб янгиликлар: Telegram-каналга уланинг 

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+