Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Ўзбекистон автобусларида ягона транспорт карталари ишга туширилди.
NFC чипига эга бўлган контактсиз картанинг нархи 11 минг сўмни ташкил қилиб, бир маротабалик сафар нархи 1400 сўмга тенг. Кейинчалик йўловчилар ўз карталарини махсус мобил илова, шунингдек Payme, Click, UzCard, ёрдамида ҳамда Paynet шаҳобчалари орқали тўлдира оладилар.
Ягона транспорт картасини автобусларнинг охирги бекати ва метрополитен кассаларидан сотиб олиш мумкин.
Илгари бутун мамлакат бўйлаб тўрт турдаги карталар: пенсионерлар учун, талаба ва ўқувчилар учун, махсус имтиёзли карта, шунингдек, ягона транспорт картаси жорий этилиши ҳақида хабар берилган эди. Йўл кира ҳаққи муайян ҳудудда жорий этилган тарифдан келиб чиққан ҳолда белгиланиб, турли тоифадаги йўловчилар учун имтиёз ва чегирмалар ҳисобга олинади. Бундан ташқари, давлат хизматлари агентлиги томонидан пенсионерлар учун уларнинг сурати жойлаштирилган ихтисослаштирилган карталарни бериш режалаштирилган.
Изоҳлар мавжуд емас