Ўзбекистон Бош давлат санитария  инспектори  коронавирусни юқтириш  хавфи энг юқори бўлган 5 та жойни  санаб ўтди
Жамият

Ўзбекистон Бош давлат санитария инспектори коронавирусни юқтириш хавфи энг юқори бўлган 5 та жойни санаб ўтди

805

Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар қилишича, Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков коронавирусни юқтириш хавфи энг юқори бўлган 5 та жой ҳақида айтиб ўтган.  

Унинг сўзларига кўра, биринчи ўринни дорихоналар эгаллайди. Асосий хавф шундан иборатки, умуман олганда дорихонага соғлигида муаммо бор одамлар ташриф буюради.

“Иккинчи ўринда дўконлар туради. Дўконларга борганда хавфдан ҳимоялаш учун албатта ниқоб тақиш, аравачалар тутқичига антисептик воситалар билан ишлов бериш, ўралган маҳсулотларни олиш, имкон қадар қадоқланган пакетларга камроқ қўл теккизиш зарур”, - деб таъкидлади у.

Учинчи ўринда — автомобилларга ёқилғи қуйиш шахобчалари. Ёқилғи қуядиган пистолетни кунига 10 дан ортиқ одам ушлаши боис, у касалликнинг кони бўлиши мумкин.

“Тўртинчи ўринда итларни сайр қилдириш жойлари киради. Итларни олиб чиқишда киши подъезд ва эшик тутқичларини кўп ушлайди. Бундан ташқари, итлар оёғи орқали вирус уйга кириши мумкин”, - деди Отабеков.

Кўчага чиқинди ташлаш учун чиқиш- бешинчи ўринда туради. Бунда инфекция юқтириш хавфи нисбатан пастроқ бўлса-да, чангда вирус заррачалари маълум вақт сақланиб қолган бўлиши мумкин.

Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0

0 изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олинг Шарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


Бошқа янгиликлар

Юклаш...