Ўзбекистон бош санитария врачи Италия фуқаросининг Тошкентда коронавирус туфайли вафот этгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди
Жамият

Ўзбекистон бош санитария врачи Италия фуқаросининг Тошкентда коронавирус туфайли вафот этгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди

1027

 Ўзбекистон, Тошкент–Batafsil.uz ЯА. Мухбиримиз хабар беришича, Санитария ва эпидемиология фаровонлиги агентлиги директори ва бош давлат санитария врачи Бахром Алматов Италия фуқаросининг Тошкентда коронавирус туфайли вафот этгани ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Эслатиб ўтиш жоизки, 16 февраль куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ижарага олинган хонадонда 27 ёшли Италия фуқароси Гено Джоржонинг жасади топилган эди. Воқеа жойи кўздан кечирилганда, эшикнинг бузилганлиги аломатлари топилмаган, хоналарда нарса ва буюмлар ўз жойида, жасадда зўравонлик белгилари мавжуд бўлмаган.

"16-февраль куни Миробод тумани ички ишлар бўлими томонидан тахминан 10 кун оралиғида вафот этган одамнинг жасади топилди. Жасад аллақачон парчаланиш ҳолатига келганлиги боис,   аниқ ташхис қўйишнинг имкони бўлмади. Аммо суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, у юқумли касалликдан эмас, балки кескин касалликдан вафот этган. Бундан ташқари, вируслар жасадларда яшамайди. Шунинг учун ташвишланишга ҳеч қандай асос йўқ", - деди у Batafsil.uz мухбирининг саволига жавоб тариқасида.

ИИББ берган маълумотларга кўра, Гено Джорджо сайёҳ сифатида жорий йилнинг 9 февралида Тошкентга ташриф буюрган. 10 февралда эса Миробод туманида олган ижара хонадонда рўйхатдан ўтган. Мазкур хонадон 30 кун муддатга Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили орқали ижарага олинган.

16-февраль куни Гено Джорджонинг қариндошлари мурожаат қилган элчихона вакиллари 10-февралдан буён унинг алоқага чимаганлигидан хавотирланиб, у истиқомат қилган хонадонга боришган. Қўнғироққа ҳеч ким жавоб бермаганлиги учун хонадон эгасининг иштирокида эшиб бузиб кирилган.

Республика суд-тиббий экспертиза илмий-амалий маркази Тошкент шаҳар филиалидан олинган маълумотномага асосан, Гено Джорджонинг ўлими жасад топилишидан бир неча кун олдин содир бўлган. Ўлим сабабини аниқлаш учун суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги берган маълумотга кўра, Гено Джорджо 9 февраль куни Малайзиядан Тошкентга учиб кетган. Хонадон эгасининг айтишича, 10 февраль куни телефон орқали қилинган суҳбат давомида йигит соғлигидан шикоят қилган ва ўша кундан бошлаб улар бошқа мулоқотда бўлишмаган.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон коронавирус тарқалган давлатлар билан чегараларни ёпиш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Қарор яқин орада қабул қилинади.



Мақоладан таъсирланиш
Ёқади
0
Таҳсинга лойиқ
0
Хурсандчилик
0
Ҳайрон бўлмоқ
0
Тушкунлик
0
Хомушлик
0
Ҳафсаласи пир бўлмоқ
0
Ёқмайди
0



0изоҳлар

  • Изоҳлар мавжуд емас

Рухсат олингШарҳлар қолдириш мумкин бўлиши учун.


USER_ID and USER_SESSION_ID undefined

Бошқа янгиликлар

Юклаш...
18+