Ўзбекистон, Тошкент – Batafsil.uz. Ўзбекистон Бош вазирининг ўринбосари Азиз Абдуҳакимов муваффақиятли вакцинанинг яратилгани билан америкаликларни табриклади.
"Джо Байден эмланди. Америкалик ҳамкорларимиз ва дўстларимизни уларда яхши вакцина борлиги билан табриклайман. Джо Байден каби шахс эмланса ва вакцина ишончли, деб айтса, демак у самара беради. Бундай вакциналар бошқа мамлакатларда ишлаётганини кўраяпмиз. Умид қиламанки, тез орада бутун дунё эмланади ва туризм бозори қайта тикланади", - деди Абдуҳакимов Американинг "Marriott" бренди остидаги Ўзбекистондаги биринчи меҳмонхонанинг очилиши чоғида.
АҚШ президенти Джо Байден эмланган Pfizer-BioNTech вакцинасининг самарадорлиги иккинчи дозадан сўнг 95% ни ташкил этади, бир кишига иккита дозанинг киритилиши кифоя. Ваксина Цельсий бўйича минус 75-80 даража ҳароратда сақланиши керак (эритилишдан сўнг ампулалар 2-8 даража ҳароратда беш кундан кўп бўлмаган муддатда сақланиши мумкин). Қўшма Штатларда препаратни қўллаш 14 декабрдан бошланган эди.
Изоҳлар мавжуд емас